UZ

Сўнгги янгиликлар

11:46Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Россияга қарши учрашувлар учун қайдномаси маълум  0 11:43TVCOM'да бугунги ўйинлар: АПЛ ўзбек шарҳида, Италия кубоги ва бошқалар  0 11:25"Бунёдкор"нинг икки футболчиси "Сўғдиёна"га ўтишга яқин  0 10:40Мавсумнинг омадсиз 10 та трансфери — "Насаф" "топ"!  1 10:25Самвел Бабаян: “Биргаликда янги тарих яратамиз”  12 09:59"Насаф" футболчиси "Андижон"га ўтмоқда  10 09:32Россия терма жамоаси устози: “Ўзбекистонга қарши иккита қийин, шунинг баробарида қизиқарли ўйинлар бизни кутиб турибди”  3 09:06"Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор" билан шартнома имзолади  6 08:42Ўткир Юсупов фаолиятини водий жамоасида давом эттиради  19 08:14"Сўғдиёна" ҳужумчиси фаолиятини Тошкентда давом эттиради  3 07:47Неймар "Сантос"ни "тортиш"да давом этмоқда. Бу сафар ҳужумчи хет-трик қайд этди  2 07:25Сербия терма жамоасининг собиқ футболчисини "Андижон"га ўтмоқда  9 03:10АПЛ. "Ливерпуль" "Сандерленд" билан дуранг ўйнади, "Челси" "Лидс"га ютқазди  16 03:08Италия кубоги. "Интер" "Венеция"ни аяб ўтирмади. "Наполи" пенальтилар сериясида ғалаба қозониб, кейинги босқичга чиқди  0 03:03Германия кубоги. "Бавария" "Унион"ни мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олди  0

Миржалол Қосимов: "Кескинлик юқори ва хавфли вазиятларга бой ўйин бўлди" Янгиликлар

Миржалол Қосимов: "Кескинлик юқори ва хавфли вазиятларга бой ўйин бўлди"

Суперлиганинг 11-туридан ўрин олган "Андижон" – АГМК (2:3) учрашувидан сўнг олмалиқликлар бош мураббийи Миржалол Қосимов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Авваламбор, юртимиздаги барча матбуот ва ОАВ ходимларини профессионал касб байрамлари билан табриклайман. Ўйин қизиқарли ва мухлисларга ёқадиган томошабоп тарзда ўтди. Ҳар иккала жамоа ҳужумкор футбол кўрсатишга интилди. Ёрқин ва очиқ футбол кўрдик. Кескинлик юқори ва хавфли вазиятларга бой ўйин бўлди. “Андижон” бугун мезбон мақомида мезбонларга хос тарзда ўйнади ва бизга етарлича қаршилик кўрсатди. “Андижон”нинг мазкур ўйини сақланиб қолса, жамоа элитада қолишга қодир. Биринчи бўлимда ва иккинчи таймда ҳам ҳар иккала жамоада гол уриш учун етарлича вазиятлар юзага келди. Айниқса, жамоамиз ўйин тақдирини аввалроқ ҳал этиб қўйиши ҳам мумкин эди. Баъзи вазиятларда омад юз ўгирган бўлса, баъзан рақиб дарвозабони жамоасини голдан қутқарди. Муҳими, керакли ғалабани қўлга киритдик. Ғалаба билан жамоамиз ишқибозларини табриклайман ва бугунги ўйин учун футболчиларимга раҳмат айтаман", – деди Миржалол Қосимов.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика