UZ

Сўнгги янгиликлар

16:51Суперлига. "Сурхон" – "Шўртан". Таркиблар маълум  0 16:37U-17 Жаҳон чемпионати. Панамани олдин ҳам ютганмиз  0 16:14Ўзбекистон U-17 устози Исмоиловга водий жамоалари қизиқмоқда  7 15:53Мбаппе ва Винисиус ўртасидаги зиддият кучайиб бормоқда  3 15:32Ўзбекистон терма жамоасига бош ошпаз ва нутрициолог жалб этилди  1 15:16Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони 2026 йилги мавсумга тайёр бўлади  2 15:00"Қизилқум" Дилшод Комиловга ўринбосарлар жамоаси машғулотларида қатнашишга рухсат берди  2 14:41Эшитдик-да! Қарши давлат университети Про лигада ўйнаши мумкин  6 14:28"Олимпик-MobiUz"ни ушлаб қолишдан фойда борми? Эртага "Олимпик" тақдири такрорланмайдими?  4 14:25"Реал" очко йўқотди, "Арсенал" ва "Бавария" сенсацион тарзда тўхтатилди, Италияда янги етакчи — Еврофутбол дайжести   0 14:00Расман: "Олимпик" Фарғонага боролмайди  2 13:41Ўзбекистон МТЖ Дубайга етиб борди  9 13:04Ўзбекистонлик ҳакамлар Франция ўйинида ишлайди  0 12:43Фабио Каннаваро штабида янгилик  12 12:23Эшитдик-да! "Олимпик" Пролига сўнгги тур ўйинига бормайди  9

Миржалол Қосимов: "Гол уриб олганимиздан сўнг хотиржамликка бериляпмиз, ушбу ҳолатни тўғирлашимиз керак" Янгиликлар

Миржалол Қосимов: "Гол уриб олганимиздан сўнг хотиржамликка бериляпмиз, ушбу ҳолатни тўғирлашимиз керак"

ОКМК - "Қизилқум" учрашувидан (4:0) сўнг мезбон жамоа устози Миржалол Қосимов матбуот анжуманида иштирок этди.

- Бугунги учрашувда ҳақидаги фикрларингиз?

- Фикрларимни айтиб ўтишдан аввал куни кеча оламдан ўтган Виктор Жалиловни хотирлаб ўтсам. Виктор Жалиловнинг оиласига ва яқинларига, ўзим ва жамоам номидан чуқур таъзия билдираман. Бу ҳикмат барчамизни кутиб турибди, ўзбек футболи учун жуда катта йўқотиш бўлди. Виктор Жалилов қўл остида тўп сурганман, яхши инсон эдилар. Ўйинга келадиган бўлсак, баҳс осон ўтмади. Гол уриб олганимиздан сўнг 10-15 дақиқа давомида хотиржамликка берилдик, ушбу ҳолатни тўғирлашимиз керак. Ўтган учрашувда "Пахтакор" бизни кечирмади ва бугун "Қизилқум" ҳам бизни жазолаши мумкин эди. Танаффусда йигитларга шу нарсани айтиб ўтдим ва иккинчи таймда футболчилар анча ўзгаришди. Бугунги учрашувда адолатли тарзда ғалаба қозондик деб ўйлайман.

- ОКМК жамоасини ёрқин ўйин намойиш этмоқда, лекин кутилмаганда жамоа очко йўқотмоқда. Бунга сабаб нима?

- Футбол ҳеч кимни кечирмайди. Футболчилар бир сонияга хотиржамликка берилса, бўлди тамом. Бир ўйинни эслатиб ўтсам, 1989 йилги ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг чорак финал баҳсида Нигерияга қарши баҳс ўтказганмиз. 4:0 ҳисобида ғалаба қозонаётган эдик, учрашув якунланишига 25 дақиқа қолган эди. Хотиржамлик берилганимиздан сўнг 4:4 ҳисобида учрашувни якунладик ва пенальтилар сериясида мағлуб бўлгандик. Ўша учрашувдан сўнг 24 кун шифохонада даволанганман(кулади) руҳий ҳолатимни тўғирлаш учун.

- Санжар Турсуновнинг қайтгани жамоага қанчалик таъсир ўтказди?

- Ҳар бир ўйинчи муҳим. Санжар ўта тажрибали футболчи ва ёш футболчилар Санжардан намуна олиши керак. Футболчи жамоага фойда келтирса, ёшига қарамай майдонга тушаверади, ҳатто у 50 ёшда бўлса ҳам. Санжар жамоанинг лидери ва барчага ёрдам беради. Оддий сўзлар билан тарифларгада у жамоадаги энг тажрибали футболчилардан бири.

- Шу сабаб Денисовга ўйин амалиёти тақдим этилмаяптими?

- Йўқ, Виталий эндигина жароҳатдан қутилди. Менинг ихтиёримда 20 нафар футболчи бор ва Суперлигада энг кўп ротация қиладиган мураббий мен бўлсам керак. Иложи борича барчага ўйин амалиётини тақдим этамиз.

- Тунислик легионер Салем ўйин амалиётига эга бўлмаяпти. Давралар оралиғида Салемнинг ўрнига бошқа бир легионер ҳимоячи олиб келиш нияти борми ёки у шартнома сўнгига қадар жамоада қоладими?

- Режаларимиз бор, лекин улар ҳали амалга ошади йўқми билмаймиз. Лекин воқеалар шундай ривож олишини инкор этиб бўлмайди.


Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика