UZ

Сўнгги янгиликлар

19:15Ньом Винисиусни юзига ургани учун 2 та ўйинга четлатилди  0 18:40ОЧЛ-2. "Андижон" – "Ал Ҳалдия" (матнли трансляция)  39 18:24ЖЧ-2026. Осиёда бешинчи саралаш босқичи ўйинларининг саналари маълум бўлди  3 17:18Хименес: "Жамоага янги келган футболчи одатда қўшиқ айтиши керак, Модрич эса бошқача йўл тутди"  4 16:49"Барселона" Флик дисквалификациясига қарши яна апелляция беради – мураббий "Реал"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши керак  7 16:21Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси халқаро турнирда иштирок этади  0 16:07Рафинья "Реал"га қарши баҳсда иштирок этадими?  3 15:38Паулу Соуза: "Насаф"га қарши ўйиндаги натижа шунчаки тўртта гол уришдан кўра кўпроқ маъно касб этади"  4 15:14Богдан Планич: "'Насаф' жисмонан кучли жамоа бўлганлиги сабабли, кўп югуришга тўғри келди"  3 14:54Терма жамоа ЖЧга чиққан бир пайтда клубларимизнинг ўзини кўрсата олмаётгани ғалати  30 14:36"Ливерпуль" топ-клуб каби ўйин кўрсатмаяпти". Нима учун "қизиллар" инқирозга юз тутди?  4 13:08"Атлетико" Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида Англия клубларини меҳмонда ҳали бирор марта мағлуб этмаган  3 12:22"Наполи" илк бор еврокубок ўйинида 6 та гол ўтказди. А Серияда бу ҳол охирги марта 28 йил олдин содир бўлган  1 12:00Расмий хабар: Ўзбекистон ноябрь ойида Миср билан ўйнайди  8 10:42Паулу Соуза: "Насаф"га қарши ўйиндаги натижа шунчаки тўртта гол уришдан кўра кўпроқ маъно касб этади"  22

Миржалол Қосимов: "Бундай номларни катта пул бериб ҳам олиб кела олмайсиз" Янгиликлар

Миржалол Қосимов: "Бундай номларни катта пул бериб ҳам олиб кела олмайсиз"

Осиё чемпионлар лигаси 5-тур ОКМК - "Ал Иттиҳод" баҳсидан аввал ташкил этилган матбуот анжуманида мезбонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов ва футболчи Миржамол Қосимов иштирок этишди.

- Эртага Олмалиқ учун тарихий кун. Нуфузли жамоа Олмалиққа ташриф буюрмоқда. Бизда ҳеч қандай босим йўқ, бунга сабаб кейинги босқичга чиқиш имкониятларимиз йўқ. Биз ҳар доим Олмалиққа чемпионлар лигасини олиб келамиз деб ният қилар эдик. Мана шу кунлар келди, тўғри гуруҳдан чиқа олмадик, аммо Осиёнинг топ жамоаларини Олмалиққа олиб келдик ва эртага уларга қарши майдонга чиқамиз. Гуруҳ босқичидаги ўйинларимиз бизга катта тажриба бўлди.

Миржамол Қосимов: - Эртага катта ўйинда иштирок этамиз. Қизиқарли ўйин бўлиши аниқ. Эртага мухлисларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз.

- Жароҳатидан фориғ бўлмаган ва эртага жамоага ёрдам бера олмайдиган футболчилар борми?

- Жароҳатлар бор. Рубен ва Гадоев эртага бизга ёрдам бера олмайди. Комилов эса қизил карточка сабаб учрашувни ўтказиб юборади. Бу футбол, эртага барибир кучли рақибга қарши 90 дақиқа ўйнашимиз керак.

- Жамоани бир ўйинга яхши тайёрлай олишингизни биламиз. ОЧЛдаги муваффақиятсиз иштирокимизга қарамай эртага катта жамоага қарши ўйнайсизлар. Катта номларга қарши кучли ўйин намойиш этиш учун қўшимча мотивация ёки мукофот пуллари ваъда қилиндими?

- Бизда кутилмаган ҳолат рўй берди. Зич тақвим сабаб жароҳатларимиз сони кўпайиб кетди. Асосий мақсадимиз мухлисларни хурсанд қилиш. Бундай катта футболчиларни пул бериб ҳам Ўзбекистонга олиб кела олмайсиз. Биз ушбу вазифани уддаладик.+

- Эртага Бенземани қўриқлаш вазифасини қайси футболчига топширдингиз.

- Жамоам очиқ футбол тарафдори. Эртага стадионга кўп мухлислар келиши кутилмоқда ва ёпиқ ўйин кўрсатиш нотўғри бўлади. Бензема катта футболчи ва жамоавий ўйин намойиш этиб уни тўхтатишимиз мумкин.

- "Ал Иттиҳод"га қарши футболчилар қандай тайёргарлик кўришди. Бу оддий чемпионат доирасидаги ўйин эмас масалан.

Миржамол Қосимов: - Осиё чемпионлар лигасида ўйнашнинг ўзи катта орзу. Биз эртага йигитлар билан бирдам бўлиб яхши ўйин намойиш этишни мақсад қилганмиз.

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика