

- Бугун ғалаба қозонишни жуда ҳам истаган эдик. Мусобақа жадвалидаги ўрнимиз ҳам буни тақазо этар эди. Бугун ҳар икки жамоа ҳам чиройли ўйин намойиш этди. Ҳисоб 2:1 бўлиб турган вазиятда юзага келган қулай имкониятдан унумли фойдаланганимизда, балким мақсадимизга эришган бўлармидик. Лекин бу – футбол. Шундай ҳолатлари билан ҳам ушбу спорт қизиқ саналади. Энди олдиндаги ўйинларда мазмунли ўйнаб, ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз, - деди мутахассис.




