Миржалол Қосимов: "Бизда уч кун "мотам" бўлди"
03 окт 2018 23:09
Янгиликлар
Миржалол Қосимов: "Бизда уч кун "мотам" бўлди"
"Бунёдкор" - "Навбаҳор" учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов ўз фикрларини билдирди.
"Шижоатли ўйин бўлди. Ҳар бир баҳс тезкор, мухлисларбоп бўлмоқда. Кубокдаги мағлубиятдан сўнг мана шундай ўйнаган шогирдларим билан фахрланаман. Ғалаба бу ғалаба. Менимча бугунги ўйин барчага ёқди деб ўйлайман. Ҳақли равишда 3 очкога эга чиқдик", - дейди Миржалол Қосимов.
- Одатда ўйин вақтида агрессив равишда баҳсга киришиб кетасиз, бугун эса ундан ҳам кўпроқ киришиб кетдингиз...
- Бу ўйин. Ҳаётим шу. Баъзида тўпни тепиб юбораман. Бу нормал ҳолат.
- Молиявий жиҳатдан қандайдир ўзгариш бўлдими? Жамоа футболчилари қандайдир рағбатлантирилмоқдами?
- Йўқ. Бизда уч кун "мотам" бўлди. Уч кун футбол ҳақида умуман гаплашмадик. Ҳеч қайси шогирдимга умуман эътирозим йўқ. Футбол шундай нарса.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Фикрлар