UZ

Сўнгги янгиликлар

Миржалол Қосимов: "Аввалги учрашувларда айнан яратилган вазиятларни голга айлантира олмаганимиз жамоамизга панд берганди" Янгиликлар

Миржалол Қосимов: "Аввалги учрашувларда айнан яратилган вазиятларни голга айлантира олмаганимиз жамоамизга панд берганди"

Coca-Cola Суперлигаси 15-туридан ўрин олган АГМК – "Локомотив" (4:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

«Қизиқарли ва мухлисларбоп ўйин бўлди. Ниҳоят бугун яратилган вазиятларни голга айлантириб, муҳим ғалабага эришдик. Ўйин учун йигитларга раҳмат айтаман. Стадионга келган мухлисларга ҳам ташаккур, улар жамоамизни бутун учрашув давомида қизғин қўллаб-қувватлашди. Биз уларни хурсанд этиш учун ўйнаймиз. Ўйлайманки, бугун улар яхши кайфиятда уйга қайтишди. Аввалги учрашувларда айнан яратилган вазиятларни голга айлантира олмаганимиз жамоамизга панд берганди. Футболда кичик ёки майда деталлар йўқ. Биз буёғига ҳам шундай темпда давом этиб, керакли очколарни жамғаришимиз керак. Эндиликда «Насаф»га қарши ўйинга жиддий тайёрланамиз», -дейди Миржалол Қосимов.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика