Мирча Луческу: «Тейшейра 40 миллион евродан қиммат туради»

Narzulla Saydullayev
7 дек 2015, 09:30
«Шахтёр» бош мураббийи Мирча Луческу ярим ҳимоячи Алекс Тейшейра ҳақида гапириб ўтди.

«Агар Тейшейра Европанинг топ-клубида ўйнаса бундан хурсанд бўламан. Бу клубимиз учун ҳам фойдали бўлади.

У Шарқий Европада ўйнамаётган бўлганида унинг нархи Ди Мариядан кам бўлмасди. Айни пайтда эса Алекснинг трансфер нархи 40 миллион евродан кам эмас. Ҳозирча», – дейди Луческу.

Украина чемпионатида Тейшейра 15та ўйинда 22та гол урди. 

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: footballua.tv

Сўнгги янгиликлар

Барча ›