Мираброр Усмонов Андижонга боради

Narzulla Saydullayev
15 ноя 2014, 13:53
Кейинги ҳафта ЎФФ, ПФЛ ва МОҚ раҳбарлари Андижон вилоятига сафар қилишади.
Маълумотларга кўра, Мираброр Усмонов, Сардор Раҳматуллаев, Фарҳод Магометов, Ойбек Касимов, Мурод Алиев Андижонда меҳмон бўлиб футбол, футзал ва аёллар футболи ва спортга қаратилаётган эътибор билан танишишади.

Ташриф 18 ноябрь куни амалга ошиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, вилоятнинг бош жамоаси ҳисобланган "Андижон" клуби бу йил олий лигани тарк этиб биринчи лигага тушиб кетди.

Шу йилнинг ёзида Мираброр Усмонов Наманганда меҳмон бўлиб "Навбаҳор" клуби ҳолати билан танишган эди.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia