UZ

Сўнгги янгиликлар

19:20Клопп: "Диогу нафақат фантастик футболчи, балки ажойиб дўст, меҳрибон ва ғамхўр эр ва ота эди!"  0 19:10Суперлига. "Шўртан" – "Қизилқум". Таркиблар маълум  0 18:45"Реал" футболчиси жамоани тарк этиши учун пул таклиф қилди  8 18:16"Барселона" 3 нафар футболчисини трансферга қўяди: Каталония клубини ким тарк этади?  5 17:53Мюллер футболдаги трансфер нархларини танқид қилди  3 17:40Ҳужжатларни сохталаштириш билан боғлиқ ҳолат сабаб "Нефтчи" ходимларининг иши ЎФА қўмитасида кўриб чиқилади  10 17:18Расман: Саудия Арабистони чемпионати афсонаси "Ал Ҳилол"да ўйнайди  2 16:50"Нефтчи" ишончли ғалабага эришиб, 3-поғонага жойлашган беллашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 16:35Лейла Ораниязова: "Лаосга қарши бироз қийналдик"  0 16:20CAFA Nations Cup мусобақасига қуръа ташланди: Ўзбекистон Ўмон билан бир гуруҳдан жой олди  8 15:58Роналду Диогу Жотанинг фожиали вафотига муносабат билдирди  3 15:30Клуб Диогу ва Андренинг шахсий дахлсизлиги ҳурмат қилинишини истайди — "Ливерпуль" футбол клуби  17 15:10Суперлига. 15-тур дисквалификациялари: "Бунёдкор", "Сурхон" ва "Бухоро"да йўқотишлар мавжуд  0 14:55Людмила Карачик: "Кейинги учрашувда Осиё Кубоги йўлланмасини қўлга киритиш учун майдонга тушамиз"  0 14:40Шавкат Мирзиёев Озарбайжон президентини мини-футбол бўйича Жаҳон чемпионати ғолиблиги билан табриклади  0

Мини-футбол: Республика биринчилиги Тўрткўл, Беруний ва Амударё туманларида ҳам бўлиб ўтди Янгиликлар

Мини-футбол: Республика биринчилиги Тўрткўл, Беруний ва Амударё туманларида ҳам бўлиб ўтди

Ўзбекистон футбол Ассоциациясининг йиллик тақвимида белгиланган Республика биринчилиги 11 ёшдан 17 ёшгача бўлган еттита ёш тоифадаги гуруҳда ташкил этилмоқда.

Мусобақаларга биринчилардан бўлиб Наманган шаҳрида старт берилганлиги ва қайд этилган натижалар ҳақида маълумот берганмиз. Мусобақа 27-28 январь кунлари Қорақалпоғистон Республикасида ҳам давом этди.

Махсус футбол мактаб-интернетлари, Олимпия захиралари коллежи, Болалар ва ўсмирлар футбол мактаблари, Ихтисослашган болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари ҳамда Болалар ва ўсмирлар спорт мактабларининг футбол тарбияланувчилари ўртасида ташкил этилаётган мусобақа Қорақалпоғистон Республикасининг Тўрткўл (7та жамоа), Беруний (7та жамоа)  ҳамда Амударё (3та жамоа)  туманларида ташкиллаштирилди.

Қизиқарли кечган баҳсларда ёш тоифалари бўйича ғолиб ва совриндорлар аниқланди:

11, 12, 13, 14, 15 ва 17 ёшлилар ўртасидаги мусобақаларда Тўрткўл тумани БЎСМи, 16 ёшлилар ўртасидаги баҳсларда эса Беруний тумани БЎСМи тарбияланувчилари биринчи ўринни эгаллашди. Амударё туманининг БЎСМ жамоаси фақатгина 17 ёшлилар ўртасидаги ўйинларда фахрли иккинчи поғонадан жой олди, бошқа гуруҳлардаги иккинчи ўринлар ҳам айнан Беруний ва Тўрткўл тумани вакилларига насиб этди.

Аввал қайд этганимиздек, мусобақани ташкил этишдан кўзланган мақсад мамлакатнинг барча ҳудудларида болалар  ва ўсмирлар ўртасида мини-футболни янада ривожлантириш ва оммалаштириш, ёш футболчиларнинг маҳоратини ошириш, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасига иқтидорли ёшларни жалб қилишдан иборат.    

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика