Мингеса "Сельта" билан ўйинда иштирок этмайди
15 май 2021 22:16
Янгиликлар
Мингеса "Сельта" билан ўйинда иштирок этмайди
"Барcелона" тарбияланувчиси Оскар Мингеса Испания чемпионати 37-тури доирасидаги учрашувда "Барселона"га ёрдам бера олмайди.
22 ёшли испаниялик футболчи Сегундага чиқиш йўлида "УКАМ Мурсия" билан кураш олиб борадиган "Барcа Б" сафига қўшилади.
"Кўк-анорранглилар" бош мураббийи Рональд Куман 11 май куни "Леванте"га қарши ўйинда (3:3) жароҳат олган, аммо жума куни умумий гуруҳда машғулот ўтказган Рональд Араухонинг қайтгани муносабати билан футболчини қўйиб юборишга рози бўлди.
"Барселона" – "Сельта" баҳси эртага Тошкент вақти билан соат 21:30 да бошланади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди
ЎзФҲМ Найим Қосимовга финалдаги ҳаракатлари учун неча баҳо қўйгани маълум
Фикрлар