UZ

Сўнгги янгиликлар

19:52Саудия Арабистони клублари "Челси"нинг икки футболчисига қизиқиш билдирмоқда  0 19:24Де ла Фуэнте: "Карвахаль ва Родри – ўз позициясида дунёнинг энг яхши икки футболчиси"  0 18:56CAFA Nations Cup. Ҳиндистон Афғонистон билан дуранг ўйнаб, 2-ўринга жойлашди  7 18:22"Барселона" ва "Арсенал" "Ноттингем Форест" футболчисини нишонга олди  1 17:54"Фулхэм" "Бавария" футболчисини ижарага олди  0 17:28"Арсенал" ярим ҳимоячиси бу йил "Олтин тўп"ни кимга бериш кераклигини айтди  5 16:59"Барселона" ҳимоячиси жароҳати сабаб 3 ҳафта майдонга туша олмайди  0 16:30Манба: Паулу Бенту Мисрда ишлаши мумкин  23 16:02Станислав Черчесов: "Ўзбекистонни умуман билмайдиган ва кўп нозик жиҳатлардан бехабар чет эллик мураббийнинг дарҳол натижа келтиришига ҳеч ким кафолат бера олмайди"  51 16:01"Байер" ва "Фенербахче" бош мураббийлик учун Постекоглу номзодини илгари сурмоқда  1 15:34Туркия клуби яқин кунларда Онанани ижарага олмоқчи  5 15:06ФИФА ЖЧ-2026 чипталарининг бошланғич нархини белгилади  4 14:38Россия – Иордания учрашувини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради  5 14:11Бундеслига юлдузи трансфер ойнасининг сўнгги кунида МЮ таклифини рад этгани маълум бўлди  2 13:43Нагельсманн Германиянинг ЖЧ-2026даги мақсадини айтди  5

Миллий терма жамоамиз Дубайдаги дастлабки машғулотларини ўтказди Янгиликлар

Миллий терма жамоамиз Дубайдаги дастлабки машғулотларини ўтказди

Хабарингиз бор, Ўзбекистон миллий терма жамоаси БАА билан ўртоқлик ўйини ўтказиш учун 9 октябрь куни тунда Дубай шаҳрига етиб борди.

МТЖ делегациянинг ҳар бир аъзоси Дубай халқаро аэропортида коронавирусга тест топширди ва тест натижалари чиққунига қадар улар меҳмонхонада "ўзини яккалаш" режимида бўлиб турди.

Таҳлил натижаларига кўра ҳеч кимда коронавирус инфекцияси аниқланмади ва жамоа машғулотларига рухсат берилди. Миллий жамоамиз кечаги машғулотларни БАА футбол ассоциацияси майдонида ўтказди.

Дубайдаги йиғин давомида коронавирус инфекциясидан сақланиш, делегация аъзолари соғлигини хавф остида қолдирмаслик ва БААга қарши ўйинга тўсқинлик қиладиган хатарларни олдини олиш мақсадида Миллий терма жамоамиз фақатгина "меҳмонхона - стадион" йўналиши бўйлаб ҳаракат қилиши белгилаб қўйилди.

Шу сабабли, делегациянинг барча аъзоси карантин қоидалари ва нормаларига қатъий амал қилган ҳолда, меҳмонхона ва стадион ҳудудидан четга чиққани йўқ.

Футболчиларнинг соғлиги ва кайфияти аъло даражада, айниқса терма жамоанинг ёш аъзолари ўзига ҳос иштиёқ билан машғулотларда иштирок этмоқда.

Ўзбекистон МТЖ бугун "Шабаб Ал Аҳли" клубига тегишли "Ал Рашид" стадионида ўйин олди расмий машғулотини ўтказади.




Рейтинг: -22   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика