UZ

Сўнгги янгиликлар

20:15"Ливерпуль" "Милан" ҳужум чизиғи етакчисига қизиқмоқда  0 19:49Расман: "Металлург" Ғофуров, Шоаҳмедов ва Саиднуруллаевни таркибга қўшиб олди  0 19:25Манба: Тудор — "Тоттенхэм" янги бош мураббийи  2 19:03САфарда "Навбаҳор" – "Актобе" учрашувида. Нани нега майдонга тушмади?   1 18:41Норчаев Италияга жўнаб кетди  4 18:20"Эвертон" Грилишни "Манчестер Сити"дан сотиб олмоқчи  1 17:56Абдурауф Бўриев: "Ўртоқлик учрашувида ҳам майдонга ғалаба учун чиқиш керак"  1 17:32Кэррик — АПЛда январь ойининг энг яхши мураббийи  10 17:15"Брентфорд" форварди АПЛда январь ойининг энг яхши футболчиси деб топилди  2 17:01Эшитдик-да! "Ғазалкент" Лазизбек Мирзаевни 70 минг еврога сотиб олди ва ижарага берди   16 16:43Достон Ҳамдамов: "Суперлиганинг янги мавсуми осон ўтади"  7 16:07Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Миллий футбол марказида йиғин бошлади  1 15:44Абдуқодир Ҳусанов "Setanta Sports"га интервью берди  14 15:22Капелло Жаҳон чемпионати арафасида Тухелни огоҳлантирди  2 14:54ФИФА "Атлетик" клубига 2028 йилгача трансфер тақиқи қўйди  5

"Миллий" стадионнинг чимини янгилаш ишлари олиб борилмоқда Янгиликлар

"Миллий" стадионнинг чимини янгилаш ишлари олиб борилмоқда

Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан юртимизда футбол инфратузилмасини яхшилаш, замонавий талабга жавоб берадиган стадион ва майдонларни барпо қилиш ва реконструкция ишларини олиб бориш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, айни кунларда пойтахтимизда жойлашган "Миллий" стадионнинг чимини янгилаш ишлари олиб борилмоқда. ЎФАнинг буюртмасига асосан “Насаф” клубига қарашли Қаршидаги “Марказий стадион майдонининг ишчи ходимлари бу борада катта ҳажмда меҳнат қилишяпти. Стадион майсасини замонавий талабга жавоб берадиган даражага олиб келиш учун  майдонга хориждан тайёр чим олиб келтирилади.

Айни пайтда майдоннинг чими 20-40 см ўлчамида ўйиб олиниб (турли ўлчамдаги платмасса қувурлардан иборат майдон дренажлари эса 50-60 см чуқурликда жой олгани учун уста ва техника ҳадовчисидан ҳушёрлик талаб этяпти) ташқарига олиб чиқиляпти. Чуқурлик ўрни махсус мосламалар, қум ва унумли тупроқ аралашмаси билан тўлдирилгач, устига чет элдан келтирилган тайёр табиий чим ётқизилади.  Халқаро талабларда кўрсатилганидек, майдоннинг чеккасига нисбатан ўрта ҳудуди 20 см баландликда жойлашиши зарур. Шуҳратбек Суюнов раҳбарлигидаги усталар бу борада ҳам ўз маҳоратларини ишга солиб, майдон ҳолатини талабга жавоб берадиган ҳолатга олиб келиш учун барча зарур чораларни амалга оширишади.

Нафақат пойтахтимиз, балки мамлакатимизнинг бош футбол аренаси ҳисобланган  “Миллий” стадиони янги мавсумда миллий ва бошқа терма жамоаларимизнинг бир қатор халқаро турнирларини қабул қилишга тайёр бўлади.


Рейтинг: +54   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика