UZ

Сўнгги янгиликлар

01:53Суперлига. "Насаф" - ОКМК 2:1  0 01:48Мактомини ва Лукаку "Наполи"ни чемпионга айлантирди!  18 01:29Озарбайжон. "Сумқайит" мавсумни йирик ғалаба билан якунлади, Абдихолиқовдан ассист  0 01:16"Бавария" "Брайтон" ва "Милан" юлдузларига кўз тиккан  0 00:43"Sky Sports" АПЛда мавсумнинг энг яхшиларини аниқлади  4 00:21Миржалол Қосимов: "Ютсак ҳаммамиз зўрмиз, ютқазсак барчамиз айбдормиз"  2 23:52Максим Шацких: "Суперкубок финалига яхши кайфиятда борадиган бўлдик. Танаффусда ўйинни ўзгартириб юборишга келишиб олдик, акс ҳолда "Ультрас" бизни кечирмас эди"  4 23:32Рўзиқул Бердиев: "Шуҳрат Муҳаммадиев 36 ёшида ёш футболчилардан ҳам тез югуради"  0 22:39Февзи Давлетов: "Дуранг бўлиши мумкин эди, аммо мағлубият эмас"  3 22:26Суперлига. "Андижон" - "Сурхон" 2:1. Мезбонлардан супер голлар!  2 22:15Месси ва "Интер Майами" музокараларни давом эттирмоқда  1 21:59Суперлига. "Насаф" тур марказий баҳсида ОКМКни ютиб, жадвалдаги етакчиликни тортиб олди  74 21:23Аморим жамоага тезкор футболчиларни олиб келмоқчи  1 20:54Суперлига. "Андижон" "Бобур Арена"да "Сурхон"ни енгиб ғалабасиз сериясига барҳам берди  52 20:19"Реал" Модричга ўринбосар топди  3

Миллиардер Рэтклифф МЮни сотиб олиш истагида эканлигини тасдиқлади. Музокаралар кейинги ой бошланади Янгиликлар

Миллиардер Рэтклифф МЮни сотиб олиш истагида эканлигини тасдиқлади. Музокаралар кейинги ой бошланади

Клуб Буюк Британиядаги энг бой инсонлардан бирининг қўлига ўтиши мумкин.

Ineos кимё компанияси эгаси Жим Рэтклифф "Манчестер Юнайтед" клубини сотиб олишга номзодлардан бири эканлигини тасдиқлади. Бизнесменнинг сўзларига кўра, улар аллақачон расман ушбу жараённи бошлашган. 

Ҳозирда "Ман Юнайтед"ни сотиб олишга номзод бўлган харидорлар ўз таклифлари билан расман банк орқали рўйхатдан ўтказишлари керак. Рэтклифф бу ишни биринчи бўлиб амалга оширган. 

Кейинги ой расман клубнинг сотилиши бўйича савдолар бошланади. Глейзерлар оиласи эса МЮнинг сотувидан тахминан 5 млрд фунт ишлаб олишмоқчи. 

Маълумот учун, МЮга Қатар ва Саудия Арабистонидан ҳам таклифлар бўлмоқда. Декабрь ойида Аврам Глейзер Доҳа шаҳрида бўлажак харидорлар билан норасмий учрашувлар ўтказиб қайтганди. 

Жим Рэтклифф бошчилик қилаётган Ineos компанияси аллақачон "Ницца" клубини ҳам сотиб олган. МЮ билан боғлиқ савдолар муваффақият билан якунланса, француз клубининг тақдири сўроқ остида қўлади. Сабаби, битта еврокубокларда ўйнайдиган жамоалар бир инсонга тегишли бўлиши мумкин эмас.

Forbes Жим Рэтклиффнинг умумий бойлигини тахминан 16,3 млрд еврога баҳолаган. 

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика