

"Милан" январда икки ҳимоячи билан шартнома имзоламоқчи. Бу ҳақда инсайдер Николо Скира хабар бермоқда.
Шунингдек, "россонери" ижара асосида "Вильярреал"да тўп тепаётган ҳимоячи Маттео Габбияни муддатидан аввал қайтариш ҳақида ўйламоқда. Футболчи Испания клубида кам ўйнаётгани сабабли қайтишга тайёр. У Ла Лигада атиги 7 та учрашув ўтказди.
Ҳозирда "қизил-қоралар"нинг 4 нафар марказий ҳимоячиси жароҳат олган. Фақат Симон Кьер ва Маттиа Кальдара соғлом. Қолаверса, иккинчиси жорий мавсумда ҳали бирор марта майдонга тушмаган.



