"Милан"га "Арсенал" ҳимоячиси керак
27 ноя 2023 09:06
Янгиликлар
"Милан"га "Арсенал" ҳимоячиси керак
"Милан" "Арсенал" билан Якуб Кивер борасида музокараларни бошлади.
Журналист Николо Скиранинг хабар беришича, “Арсенал” ҳимоячисининг агентлари айни дамда Италияда ва яқин кунларда миланликлар вакиллари билан учрашадилар.
Кивер "Арсенал"ни тарк этишга тайёр, чунки у кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлишни истамоқда.
Қайд этилишича, "Милан" ўтган йилиёқ поляк билан шартнома тузмоқчи эди. Бироқ Кивер январь ойида "Специя"дан 25 миллион евро эвазига "Арсенал"га кўчиб ўтганди.
Жорий мавсумда 23 ёшли ҳимоячи Лондон клуби сафида АПЛда 4 та ўйин ўтказди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...
Фикрлар