"Милан" Тео билан шартномани узайтиради

Mirjalol Normatov
26 сен 2021, 15:35
"Милан" ҳимоячиси Тео Эрнандес катта эҳтимол билан жамоада қолади.

"Fichajes" хабарига кўра, Милан клуби 23 ёшли футболчига яхшиланган шартнома таклиф қилмоқда. Ҳимоячининг клуби билан келишуви 2024 йил ёзига қадар амал қилади. У ушбу шартномани узайтиришга рози бўлмоқда.

Тео ушбу мавсумда А Серияда 6 ўйинда қатнашиб, 1 гол ва 2 ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Fichajes