"Милан" "Реал" футболчисини ўз сафига қўшиб олиши мумкин

Alisher
31 авг 2019, 16:52
"Россонерилар" "Реал" хавбекини ўз сафига қўшиб олишмоқчи.

"Милан" "Реал" ярим ҳимоячиси Браим Диасни трансферлар ойнаси якунига қадар харид қилмоқчи.

Италия клуби "Атлетико" ўйинчиси Анхель Корреанинг сотиб ололмаганидан сўнг, "қироллик клуби" футболчисига қизиқишни бошлади.

20 ёшли "Малага" тарбияланувчиси "Реал" шу йилнинг январь ойида "Манчестер Сити"дан 17 миллион евро эвазига ўтган эди.

Браим Диас "қироллик клуби" таркибида 11та ўйинга майдонга тушиб, 1та гол ва 2та ассистга эришган. Унинг "қаймоқранглилар" билан тузган шартномаси 2025 йил ёзига қадар мўлжалланган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Gazzetta dello Sport