UZ

Сўнгги янгиликлар

09:48«Қизилқум» терма жамоамиз собиқ футболчиси билан шартнома имзолайди  0 09:15Олег Зотеевнинг янги жамоаси «Бунёдкор» эмас, балки водий клуби бўлади  5 08:42УФФ янги раҳбари: «Мен сеҳргар эмасман, бироқ...»  4 08:10«Сурхон» «Пахтакор» футболчисини сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олди  0 07:41«Нефтчи»нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Андижонда давом эттиради  4 02:08Александр-Арнольд "Реал"нинг шорт листида биринчи ўринда турибди  3 00:44"Барселона" Германия терма жамоаси ўйинчисини трансфер қилишга яқин  1 00:02Моуринью Рэшфордни Туркияга чорламоқда  6 23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  1 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  3 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  6 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2

Милан Митрович: "Пойтахт жамоаларини мағлуб этишнинг ҳеч қандай сири йўқ" Янгиликлар

Милан Митрович: "Пойтахт жамоаларини мағлуб этишнинг ҳеч қандай сири йўқ"

Жиззахнинг "Суғдиёна" жамоаси кеча ўз майдонида "Локомотив"ни қабул қилди ва 2:1 ҳисобидаги ғалабани тантана қилди.

Ўйин давомида жуда кўплаб вазиятлар яратган "темирйўлчилар" ортга мағлубият билан қайтишга мажбур бўлишди. "Суғдиёна"нинг маҳоратли посбони Милан Митрович жамоасини муқаррар голлардан қутқариб қолди. Шунингдек кипер сайтимиз томонидан 18-турнинг энг яхши дарвозабони деб топилди. Биз бу борада Митровичнинг фикрлари билан қизиқдик. 

- "Суғдиёна" кеча ўз майдонида "Локомотив"ни мағлубиятга учратди. Рақиб ўзига яраша кучли эди. Умуман жорий мавсумда жамоа пойтахт жамоаларига етарлича қаршилик кўрсатмоқда. Аввало кечаги ўйин ҳақида фикрларингиз ва таассуротларингиз билан ўртоқлашсангиз...

- Кеча жуда қизиқарли ва курашларга бой ўйин бўлди. Биринчи бўлимда биз жуда яхши ўйин намойиш этдик, иккинчи бўлимда эса "Локомотив". Ҳисоб 2:0 бўлиб турган пайтида ўйинни ҳотиржам якунлашимиз керак эди. "Локо" эса иккинчи бўлимда бизга муаммо туғдира олди. Уларда гол уриш учун бир қанча қулай имкониятлар юзага келди. Лекин, биз бунга йўл қўймадик. Ўз майдонимизда катта ғалабани нишонлашни уддасидан чиққанимиздан хурсандман.

- Жамоа стандарт вазиятларда жуда яхши ҳаракат қилди ва иккита гол урди. Бу рақибнинг имкониятларидан келиб чиқиб танланган услубми?

- "Локомотив" тажрибали футболчиларга эга, яхши шаклланган жамоа. Иккинчи даврани яхши бошлашди ва учта ғалаба, битта дуранг қайд этишди. Уларнинг кучли ва кучсиз томонларини билар эдик. Баҳс оҳирига қадар ишончни йўқотмасликка ҳаракат қилдик.

- Жорий мавсум сиз учун Ўзбекистондаги учинчиси ҳисобланади. Шу вақт оралиғида ўз мухлисларингизга эга бўлдингиз, жамоангиз таркибида ажойиб ўйинлар ўтказмоқдасиз...

- Ўзбекистонга 2018 йил июнь ойида келган эдим. "Суғдиёна"нинг шунчалик жонкуяр мухлислари борки, бемалол бизнинг 12-ўйинчимиз бўла олади. Икки йилдан ошиқ вақтдан бери "Суғдиёна" шарафини ҳимоя қилиб келмоқдаман. Бу борада менда жамоага ва мухлисларга нисбатан эътирозим йўқ. Улар мени ҳар доим қўллаб-қувватлаб келган. Ёмон ўйнаган пайтларимда ҳам руҳан далда беришган. Фақат мени эмас бутун жамоани. Мухлисларсиз футбол ўз жозибасини йўқотади, мухлислар футболга ўзига ҳос атмасфера беради. Кеча ҳам ишқибозлар жамоамизни 90 дақиқа давомида тинмасдан қўллаб-қувватлаб туришди. Ғалабани уларга бағишлаймиз.


- Ўтган мавсумда жамоа совринли ўринлар учун кураш олиб борганди. Бу мавсумдаги барқарорсизликни сабаби нимада? 

- Аввалги мавсумга ўхшамайдиган кўплаб омиллар мавжуд. Коронавирус кўп нарсаларни ўзгартириб юборди. Чемпионат баҳслари икки маротаба тўхтатилди. Айрим футболчилар касаллика чалинди ва бир нечта учрашувларда бизга ёрдам бера олишмади. Биринчи танаффусдан сўнг "Пахтакор", "Локомотив" каби жамоаларни мағлубиятга учратдик. Ҳаммаси яхши кетаётган эди. Сўнг оҳирги тўртта тур Тошкентда ўтказилди. Ўз майдонингизда ўйнасангиз барибир бошқача бўлади. Марказлашган чемпионатда ҳам очколарни ишлашга ҳаракат қилдик ва турнир жадвалида ўрта поғонага кўтарилиб олдик. Эндиликда барини бошидан бошлаяпмиз. Мавсум якунига қадар кўпроқ очко ишлашимиз талаб этилади. Якунда турнир жадвалида қайси ўринни олишимизни вақт кўрсатади.

- "Суғдиёна" пойтахт жамоаларидан очко олишни уддасидан чиқмоқда. Биринчи даврада амалдаги чемпион "Пахтакор" мағлуб этилди, сафарда "Локомотив". Бунинг сири нимада?

- Ҳеч қандай сири йўқ. Кийиниш хонасида мураббий бизга улкан ишонч билдираётганини таъкидлади. Учрашувга яхши тайёргарлик кўрдик ва боримизни шу ўйинга бердик. Бу жуда ёқимли эди. Чунки, биз 20 йилдан сўнг "Пахтакор"ни ютдик. "Пахтакор" ОЧЛда чорак финалга қадар етиб борди ва қитъанинг тўрт жамоасидан бири бўлди. Бор гап шу.

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика