UZ

Сўнгги янгиликлар

17:48"Ньюкасл" "Манчестер Сити" футболчисини харид қилмоқчи  0 17:12Рейндерс: "Милан"нинг "Интер"га қарши ўйинини албатта томоша қиламан"  0 16:45Модрич: "Биз бу муваффақият билан фахрланишимиз керак"  0 16:20Мбаппе ва Зидан бир жамоада ўнайди-ми?!   1 15:55"Арсенал"нинг яна бир футболчиси термадан жароҳат билан қайтди  0 15:29Ўзбекистон Эронга қарши қандай рангдаги либосда ҳаракат қилади?  6 15:01Қозоғистондаги энг қиммат стадион? Актобедаги янги аренанинг нархи эълон қилинди  9 14:36"Барса" ёзда Левандовскининг ўрнига топ-форвардни сотиб олишни ўйламоқда, номзодлар ҳам маълум  6 14:08Каземиро: "Реал" учун қайғуришга вақтим йўқ"  4 13:13Ферран Торрес Испания терма жамоасидаги 23-голини урди ва Рамос ҳамда Ди Стефанога етиб олди  2 12:38"Манчестер Юнайтед" Аюб Буадди билан шартнома имзолашга яқин турибди  5 12:13"Ливерпуль" ван Дейкка ўринбосар топди  2 11:28"Манчестер Юнайтед" "Порту" хавбеки учун "Атлетико" билан курашади  0 10:53ESPN Европанинг энг яхши ёзги трансферлари рейтингини эълон қилди  6 10:21Англия терма жамоаси сардори ЖЧ фаворитлари ҳақида гапирди  0

Милан Митрович: "Насаф" билан ўйинда бизнинг голни ҳисобга олишмаганди. ВАР гоҳида ёрдам бермоқда, гоҳида эса акси" Янгиликлар

Милан Митрович: "Насаф" билан ўйинда бизнинг голни ҳисобга олишмаганди. ВАР гоҳида ёрдам бермоқда, гоҳида эса акси"

Жиззахнинг "Сўғдиёна" жамоаси Суперлиганинг 14-турида "Навбаҳор"ни 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Ушбу баҳсда мезбонлар посбони Милан Митрович жуда яхши ўйнади. У беллашув давомида жамоасини бир неча бор муқаррар голлардан сақлаб қолди. Шу боис Championat.asia сайти талқинига кўра, 14-турнинг энг яхши дарвозабони Милан Митрович бўлди. Биз бу борада сербиялик кипернинг фикрлари билан қизиқдик.

"Навбаҳор" билан осон бўлмаган ўйинни ўтказдик. Боз устига биз ўз майдонимизда тўп тепганимиз йўқ. Рақиб эса иккинчи даврада ўз сафига бир қатор тажрибали легионерларни қўшиб олгани боис етарлича қаршилик кўрсатиши кутилганди. Жамоамизда қайсидир маънода руҳий томондан босим бор эди, дея оламан. Олдинги тўртта турда турнир жадвалидаги рақобатчиларимиз билан ўйнагандик. Фикримча, "Навбаҳор" дарвозасига ўз вақтида йўл топа олганимиз фойдамизга ишлади. Голдан сўнг режа ўзгарди ва кўпроқ ҳимояга эътибор қаратилди. Яхши ҳимояландик ва якунда ғалаба бизга насиб қилди. Мақсадимиз сари интилишда давом этамиз.

ВАР тизимига изоҳ бермаган бўлардим. "Насаф" билан ўйинни яхши эсласангиз, биз гол урдик. Лекин ҳакамнинг якуний қароридан сўнг голимиз бекор бўлди. Натижада мавсумдаги илк мағлубиятни қабул қилиб олдик. ВАР тизими жорий қилингандан бери  футболда кўп нарса ўзгариб кетди. Бу борада фикр билдириш бизнинг ваколатимизга кирмайди. Ҳар кимнинг ўз қараши бор. ВАР гоҳида ёрдам бемоқда, гоҳида эса аксинча. Футбол шуниси билан қизиқарли спорт тури ҳисобланади",- дейди Митрович.

Суперлига. 14-тур лауреатлари

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика