"Милан" Миранда учун 3-4 млн евро тўлашдан бош тортди
30 дек 2023 12:47
Янгиликлар
"Милан" Миранда учун 3-4 млн евро тўлашдан бош тортди
"Милан" "Бетис"нинг чап қанот ҳимоячиси Хуан Миранданинг трансфери учун пул сарфлашни режалаштирмаяпти.
23 ёшли футболчи "россонери" билан аллақачон келишиб бўлган – трансфер мавсум охирида, испанияликнинг "Бетис" билан амалдаги шартномаси тугаши билан амалга оширилади. "MilanReports" хабарига кўра, А Серия грандида январь ойидаёқ Мирандани қўлга киритиш имкони бор, бироқ бунинг учун 3-4 миллион евро тўлаш талаб қилинади. "Милан" раҳбарияти футболчи трансфери учун ҳеч қандай товон пули тўламоқчи эмас ва ёзгача кутишни афзал кўрмоқда.
Transfermarkt портали Хуан Миранданинг нархини 9 миллион еврога баҳолаган. Латераль ушбу мавсум "Бетис" сафида 15 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол ва 2 та голли пасга муаллифлик қилди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Ла Лига. "Барселона" муҳим учрашувда "Атлетико"ни мағлубиятга учратди
Суперлига: Мухлис йиғиш бўйича етакчи "Нефтчи", "Бунёдкор" охирги ўринда
Фикрлар