«Милан» Игуаинни ижарага олмоқчи, футболчи «Ювентус»дан кетмоқчи эмас

Narzulla Saydullayev
28 июл 2018, 08:36
«Милан» «Ювентус» ҳужумчиси Гонсало Игуаини бир йилга 15 миллион евро эвазига ижарага олиш борасида келишувга эришди.

Мавсум якунида «россонерлар» аргентиналикни тўлиқ сотиб олишлари шарт бўлади.

Бироқ Игуаин «Ювентус»дан кетмоқчи эмас. Бундан ташқари Игуаин йилига олаётган 7,5 миллионлик маошини камайтирмоқчи эмас.

Яқин орада унинг агенти Николас Италияга келади ва трансферни расмийлаштиради. Игуаинга «Челси»га ҳам қизиқиш билдирмоқда. 

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: La Gazzetta dello Sport

Сўнгги янгиликлар

Барча ›