"Милан" футболчилари захирада жанжал уюштиришди
18 мар 2019 12:25
Янгиликлар
"Милан" футболчилари захирада жанжал уюштиришди
Билья бу учрашувда майдонга тушмади, Кесси эса баҳсни асосий таркибда бошлаб, 69-дақиқада алмаштирилди. Захирага олинган ивуарлик ҳиссиётларини жиловлай олмади ва Билья унга эътироз билдирди. Аргентиналик жамоадошига бир нарсалар деганидан сўнг, Кесси муштлашишни истаб қолди. Уни "Милан"нинг бошқа футболчилари тўхтатиб қолишди.
TAS-IX
TAS-IX эмас
"Бу адреналин эди. Майдонни тарк этганимдан хафа бўлдим. Лукасга жаҳл қилдим ва бу менинг айбим эди, кейин ундан кечирим сўрадим. Билья мендан кетта ва ундан кўп нарсани ўрганишим керак. Афсусдаман" - дея воқеага изоҳ берди Кесси.
"Франк билан барчасини ойдинлаштириб олдик. Ҳаммамиз ғалаба қозонишни истаймиз, аммо бу ишни барчани олдида қилмаслик лозим. Ушбу вазият туфайли ўзимизни ноқулай ҳис қиляпмиз, уятдаман ва йигитлар ҳамда мураббийдан кечирим сўрайман. Клубимизни шарманда қилдик. Бу бошқа такрорланмайди" - дейди Билья.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Фикрлар