

"Calciomercato" хабарига кўра, "Милан" "Айнтрахт" билан ҳужумчи Анте Ребич борасида музокараларни бошлаб юборди. Мавсум бошида 26 ёшли форварднинг ўйинлари ўхшамаган бўлса-да, кейинчалик у сўнгги 6 ўйинда 7 бора рақиблари дарвозасини ишғол қилди ва жамоасига кўплаб очколарни тақдим қилди.
Футболчининг трансфер нархи 40 млн еврони ташкил қилади. Ушбу мавсумда Ребич А Сериянинг 15 ўйинида 6 марта рақиблари постига йўл топди.



