UZ

"Милан" Асенсиони шу ёзда 25 млн еврога харид қилишга тайёр Янгиликлар

"Милан" Асенсиони шу ёзда 25 млн еврога харид қилишга тайёр

"Милан" "Реал"га ярим ҳимоячи Марко Асенсионинг трансфери борасида таклиф берди.

Футболчи ушбу ёзда жамоасини ўзгартирмоқчи. Мадридликлар ўйинчини 30 млн евро эвазига қўйиб юборишга тайёр, "Милан" эса фақатгина 25 миллион евро таклиф қилиши мумкин. "Реал" ўйинчини фақатгина муносиб таклиф тушгандагина, сотишини қайд этди.

Олдинроқ, 26 ёшли футболчига шунингдек "Арсенал", "Челси" ва "Ливерпуль" қизиқиш билдираётгани хабар қилинган эди.

Асенсио ўтган мавсум "Реал" таркибида 42та ўйинда майдонга тушиб, 12та гол ва 2та ассист қайд этди. Унинг клуб билан шартномаси 2023 йилнинг июнь ойи сўнггига қадар мўлжалланган.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика