

Миланликлар барча мусобақалар доирасида кетма-кет 23 та ўйиндан бери мағлубият нималигини билмай келмоқда. “Россонерилар” бу ўйинларнинг 17 тасида ғалаба қозониб, 6 тасида дуранг қайд этди. Стефано Пиоли жамоасининг бу cерияси ўтган мавсум рестартидан сўнг бошланган. “Милан” сўнгги бор март ойида ўз уйида А Cерия доирасида “Женоа”га 1:2 ҳисобида ютқазганди.
Жамоа навбатдаги ўйинини А Cерия доирасида 1 ноябрда “Удинезе”га қарши ўтказади.



