UZ

Сўнгги янгиликлар

13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  0 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  1 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  0 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  11 10:35Артета: "Ливерпуль" кучайиб кетди"  2 10:09Шухрат Раҳмонқулов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида биринчи гол урган ғалаба қозонади"  2 09:46Постекоглу: "Тоттенхэм"дан кетишим кутилмаган ҳолат бўлмади"  2 09:21Зоҳир Пиримов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида имкониятлар тенг"  3 09:20Легионерлар. Ғаниев тўлиқ ўйнади, Ҳамробеков эса...  1 09:06Сергей Лушан: “Жамоага нима етишмаётганлигини билганимда, энг бахтли инсон бўлардим”  16 08:58Факт. "Сўғдиёна" 14 йилдан сўнг ОКМК дарвозасига 3 тадан кўп гол урди  0 08:41Бугун "Қизилқум" устози Шевченконинг рекордини такрорлайдими?   3 08:33Рубен Аморим: "Биз ўзгардик ва анчагина кучайдик"  5

Микола Шевченко: Ҳимояланишни ўрганмасак, натижага эришиш оғир бўлаверади Янгиликлар

Микола Шевченко: Ҳимояланишни ўрганмасак, натижага эришиш оғир бўлаверади

Голлар шоусига айланган “Металлург” – “Бухоро” ўйинидан кейин бизни қизиқтирган саволларга мезбонлар катта мураббийи Микола Шевченко жавоб қайтарди:
 -  Микола Николаевич, ўйиндан олган таассуротларингиз, натижадан қониқдингизми?
 -  Ғалабага эришганимиз жуда яхши. Аммо мени ташвишга солаётгани кўп гол ўтказиб юборганимиз. Агар ҳимояланишни ўрганмасак, натижага эришишимиз қийин кечади. “Локомотив” билан ўйинда бешта, бугун учта гол қўйиб юбордик. Жиддий рақиблар аяб ўтиришмайди.

 -  Кўп гол ўтказиб юборишда айбдорлар ким?
 -  Ҳамма. Ҳимоячилар ҳам, дарвозабон ҳам. Афсуски, шу чизиқдагилар бир жойда тўхтаб қолишгандек, назаримда. Ўсишмаяпти. Кимлардир майдонда тинимсиз тер тўкишяпти, кимлардир уларнинг ҳаракатини пучга чиқазаяпти. Ҳар сафар кўрсатма берамиз, йигитларни ҳушёрликка чорлаймиз. Ёш боламас улар, бироқ хатолари ёш болаларникидан ўтиб тушади.

 -  Шаҳзоднинг ўйини ҳақида нима дея оласиз. Терма жамоадаги биринчи расмий учрашувидан кейинги ўйин эди...
 -  Нурматовнинг узоқ йўлдан толиқиб келганлигини инобатга олган ҳолда унга биринчи таймда дам бердик. Яхши голлик вазиятларни ўз вақтида сезадиган, имкониятлардан унумли фойдаланадиган шундай ҳужумчига эгамиз. Бугунги ғалабада унинг улуши катта бўлди.

 -  Шаҳзоддан ташқари терма жамоага номзод бошқа шогирдлар ҳам борми, “Металлург”да?

 -  Нега бўлмасин. Мана Суннатилла Мамадалиев, тайёр ўйинчи. Меҳнаткаш, вазиятларни тўғри баҳолайдиган, ақлли ўйинчи. Тезкорликда, фикрлашда бугунги термадагилардан асло қолишмайди. Жамоамиздаги яна икки уч нафар футболчига бемалол эътибор қаратишса, бу йигитлар мураббийларни уялтиришмайди. Битта гапни айтайми, Нурматов ва Норбековлар жисмоний тайёргарлик бўйича ўз тенгқурлари орасида етакчи эканлигини мураббийлар кенгашида таъкидлашганларида мен ажабланмадим. Чунки бу йўлда клубда ишлар тўғри йўлга қўйилган.

 -  Иккинчи даврадаги ўзгаришлар ўзини оқлаяптими?
 -  Буни вақт кўрсатади. Биз қайси жамоалардан футболчиларни таклиф қилганимизни унутманг. Тошматовни “Сўғдиёна”дан чақиргандик. Иккинчи даврада Абдуллаев, Муродов сингари ўйинчилар “Нефтчи”дан сафимизга келиб қўшилишди. Уларда жисмоний тайёргарлик у ёқда турсин, ўйин амалиёти бўлмаган. Тошматов бугунги кунда уч тайм ўйнасак ҳам югуришга кучи етади. Фақат бошини, ақлини кўпроқ ишлатишини хоҳлардим. Муродов, Абдуллаевларга вақт керак. Ҳозирча уларнинг имкониятлари битта таймга етади холос.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика