Микель Артета қай тарзда коронавирусга чалинганини айтиб берди
23 мар 2020 17:59
Янгиликлар
Микель Артета қай тарзда коронавирусга чалинганини айтиб берди
"Ҳозир ҳаммаси яхши, тузалиб кетганимни ҳис қиляпман. Касаллик аломатларидан халос бўлишим учун 3-4 кун талаб этилди. Мен ўзимни яхши ҳис қила бошладим, кучга тўламан ва энди анча яхшиланганимни сезмоқдаман.
Ҳаммаси жуда тез содир бўлди. Сешанба куни кундузи ўзимни ёмон ҳис қилдим ва шифокорга бордим, аммо у йўқ эди. Машғулотлардан сўнг машинада кетаётганимда мени директорлар кенгашидан чақиришди. Менга "Олимпиакос" президенти Евангелос Маринакис ижобий тест топширганини ва у билан алоқада бўлган барча хавф остида эканлигини айтишди.
Мен ҳам ўзимни яхши ҳис қилмаётганимни айтдим. Кўплаб ўйинчиларимиз "Олимпиакос" футболчилари билан алоқада бўлган эди. Эртаси куни "Манчестер Сити" билан ўйинимиз бор эди ва ҳеч нарсани айтмасдан кўпгина одамларнинг ҳаётини хавфга қўя олмасдик.
Ўтган чоршанба куни эса тест топширдим, жума куни ташҳис қўйилди ва биз Премьер-лигага тест натижаларим ижобий чиққанлиги ҳақида хабар беришимиз керак эди. Мен билан алоқада бўлган барча карантинга олиниши аниқ эди ва ўйинлар тўхтатилиши керак эди", - дейди Артета.
Фикрлар