UZ

Сўнгги янгиликлар

00:35"Бавария" "Челси" футболчисига қизиқмоқда  1 23:50Клублар ўртасидаги ЖЧ финали. "Челси" — ПСЖ 3:0 (матнли трансляция)  92 23:40"Арсенал" ва "Спортинг" Гёкереш бўйича келишувга эришишга яқин  1 22:21"Ливерпуль" ўртоқлик ўйинида "Престон Норт Энд"ни мағлуб этди  1 21:56Терма жамоадаги муҳит, аёллар футболининг ривожи, Англиядан олинган таклиф ва 23 йиллик танаффусдан сўнг қўлга киритилган Осиё кубоги йўлланмаси ҳақида — Оминахон Валиханова  1 21:30МЮ 65 млн фунтлик трансферни амалга ошириши мумкин  0 20:40"Барселона" даъвогарлик қилаётган Рэшфорд Саудия Арабистонидан ажойиб таклифни рад этди  4 19:57"Бавария" "Арсенал" вингерига қизиқиш билдирмоқда  0 19:12"Реал" Родригонинг нархини маълум қилди  14 18:20Роберто Фирмино фаолиятини Осиёнинг бошқа мамлакатида давом эттиради  3 17:43Эндрик "Реал"дан ижарага кетмоқчи эмас  4 16:5840 ёшли Касорла "Овьедо" билан шартномасини 2025/26 йилги мавсумгача узайтирди. Клуб Ла Лигага қайтди  0 16:24Эшитдик-да! Жаҳон чемпиони бўлган мураббий Ўзбекистон МТЖни бошқариши мумкин  129 16:05Шомуродов: "Аргентинага қарши ўйнаб, қайси жиҳатларимизни кучайтириш кераклигини билиб олсак бўлади"  8 15:54⚡️"Пахтакор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  10

Микаэль Секейра: "Танташев - Ўзбекистоннинг энг яхши ҳакамларидан бири" Янгиликлар

Микаэль Секейра: "Танташев - Ўзбекистоннинг энг яхши ҳакамларидан бири"

"Локомотив" бош мураббийи Микаэль Секейра Coca Cola Суперлигасининг 21-тури доирасида "Металлург" устидан иродали ғалабасидан кейинги фикрларини билдирди.

- "Локомотив"дан ажойиб ўйин бўлди. Бир соат давомида 10 киши бўлиб ўйнадик. Аммо бу ўйин давомида сезилмади. Прессингда ўйнашга ҳаракат қилдик. Ҳужумда 10 киши бўлиб ўйнаган бўлсак, ҳимояда ҳам шундай бўлишга ҳаракат қилдик. Футболчиларимдан иродали ўйин бўлди. Умуман олганда босимга бой, яхши ўйин ўтди. "Металлург" таркибида ҳам яхши футболчилар жуда кўп. Азизнинг голида бутун бир жамоа чиройли ўйнади. Биз жуда хурсандмиз. "Локомотив" мухлислари, ходимлари, барча ушбу ғалабадан хурсанд бўлди. Адолатли ғалабага эришдик. Ушбу ўйин орқали биз нафақат уч очко олдик, балки, келажакка катта ишонч билан қарай бошлаяпмиз.

- Бир хил вазият. Абдужалиловга берилган қизил карточка Вагинга ҳам берилиши керак эди. Бунга нима дея оласиз?
- Бу ҳақида ҳеч нима демайман. Ушбу ҳакамни олдин ҳам айтганман, Ўзбекистондаги энг яхши ҳакам. У доимо хотиржам ишлайди. Бу вазият учун эътирозим йўқ.

- Кеча "Локо"нинг ёшлар жамоаси ҳам ғалабага эришди. Умуман олганда ёшлар таркибидан кимларни асосий таркибда ўйнатса бўлади?
- Ёшлар жамоамиз таркибида ҳам яхши футболчилар бор. Улар доимо биз билан бирга машғулот олиб боради. Фақат ҳамма ўз вақтини кутиши керак. "Локомотив" ёшлар таркибидан ҳам кўплаб зўр футболчилар чиқади.

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика