UZ

Сўнгги янгиликлар

17:33Трамп: "ЖЧ-2026 мисли кўрилмаган даражада муваффақиятли ўтиши учун барча нарсани ишга солиш ҳақида кўрсатма бердим"  1 17:30U-17 ЖЧ. Италия – Ўзбекистон (матнли трансляция)  40 16:55Украиналик сўконғич мураббий қирғиз клубидан бўшатилди  2 16:07АПЛ клуби Левандовскига шартнома таклиф қилди  4 15:38"Бавария" футболчиси жароҳатдан фориғ бўлди  2 15:11"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси 1 ойни майдон ташқарисида ўтказади  0 14:39"Насаф" "Динамо" етакчисига даъвогарлик қилмоқда  15 14:17"Динамо" назорат ўйинида 7:0 ҳисобида ютди  1 14:14Фабио Каннаваро U-17 ЖЧдаги Ўзбекистон – Италия тўқнашуви ҳақида: "Менинг порлоқ бугуним ва менинг тарихим"  11 13:52Осиё кубоги-2027 саралаши. Тожикистон сафарда йирик ғалабага эришди  3 13:29"Нефтчи": Бугун 10 минг дона чипта сотилди, чунки...  22 12:57Ўзбекистон Австралияни 4:0 ҳисобида ютганини биласизми?  10 12:45Фабио Каннаваро Италиянинг йирик ҳисобдаги мағлубиятига изоҳ бермади  8 12:17"Нефтчи" - "Қизилқум" учрашувига чипталар 2 соатда сотиб бўлинди  14 12:04U-17 Жаҳон чемпионати. Осиёдан учта жамоа қолди  6

“Металлург-W” “Локомотив”ни мағлуб этди Янгиликлар

“Металлург-W” “Локомотив”ни мағлуб этди

Пойтахтимиздаги “Ёшлик” аренасида бугун футзал бўйича Ўзбекистон XIV миллий чемпионатининг 1-тур, иккинчи кунги ўйинлари ўйналди.

Бекободнинг “Металлург-вумен” жамоаси қизлари бу гал пойтахтнинг “Локомотив” жамоасини таслим этишди – 6:1.

Биринчи кунги учрашувга қараганда бугунги ўйин оғирроқ кечди. Тўлиқ ҳимояда ўйнаган темирйўлчилар қаршилигини синдириш осон бўлмади. Бундан ташқари “Локомотив-вумен” посбони Камола Юмангулова аксарият ҳолатларда жамоасини юз фоизлик голлардан сақлади. Ўз навбатида ҳисобни тезда очилавермаслиги қизларимиз ҳаяжонини оширди. Натижада рақиб дарвозаси бўш қолган пайтлардан ҳам фойдаланилмаган ҳолатлар бўлди. Фақатгина биринчи тайм якунланиб бораётган бир пайтда жамоа сардори Феруза Турдибоева ҳисобни очишга эришди. Танаффус олдидан қозонилган бу муваффақият қизларнинг ўзларига бўлган ишончини оширди ва иккинчи таймда ўйин тамомила ўзгарди. Энди ҳужумда ўйин қовушди. Вазиятлар ҳам голга айлантирилди. Натижада иккинчи учрашувда ҳам йирик ҳисобда ғалаба расмийлаштирилди. Дастлабки икки кунги баҳслардан сўнг амалдаги Ўзбекистон чемпиони –Қаршининг “Севинч” ҳамда Бекободнинг “Металлург-вумен” жамоалари юз фоизлик натижа билан пешқадамлик қилишмоқда. Бугунги иккинчи учрашувда “Севинч” Олмалиқнинг ОКМК жамоасини 22:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.

 
“Металлург-W” – “Локомотив-W” – 6:1 (1:0). 16.02.2018 йил.
Ҳакамлар:
Эдита Миробидова, Нигора Муҳаммадиева, Кристина Середа, Маржона Раҳматқулова.
Назоратчи ҳакам: Июб Исаев.
Голлар: Феруза Турдибоева (19, ), Камола Рисқиева (23, 36), Елена Логуткина (25), Зумрат Назарова (29), Юлдуз Набиева (35) – Камола Бердиева (20).
“Металлург-W”: 1. Гуландом Бойматова, 8. Камола Рисқиева, 10. Феруза Турдибоева, 20. Зумрат Назарова, 21. Холида Дадабоева.
Заҳира: 30. Дилафрўз Хўжаева, 3. Дилдора Нозимова, 6. Ирода Турдалиева, 9. Маҳлиё Сарикова, 18. Юлдуз Набиева, 19. Елена Логуткина, 22. Мавлуда Мунавварова, 23. Диёра Ҳабибуллаева, 77. Нозима Камолтоева.
“Локомотив-W”: 1. Камола Юмангулова, 2. Мафтуна Жўраева, 8. Дилдора Эргашева, 23. Омадхон Султонова, 77. Зуҳра Бердиева.
Заҳира: 70. Жасмина Абдуғаниева, 4. Юлдуз Ҳамдамова, 9. Нодира Мўйдинова, 10. Нозимахон Эргашева, 11. Хуршида Жуманова, 12. Диёра Раҳматова, 20. Камола Бердиева, 71. Шаҳризода Зайниддинова, 88. Ильвина Кожалиева.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика