UZ

Сўнгги янгиликлар

18:48Фаластинлик футболчи Исроил ҳужуми оқибатида ҳалок бўлди  1 18:21Роналду Трампга дастхати туширилган либосини ҳадя қилди  3 17:53"Сурхон" жароҳат олган ҳужумчисининг ҳолати ҳақида маълумот берди  1 17:25"Тоттенхэм" МЮ футболчисига қизиқиб қолди  0 16:58Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Хитойдаги турнирда қатнашади  5 16:41"Футбол олами". "Машъал"дан 4:0, "Насаф" марказий ўйинда ғалаба қозонди, Тошкент дербисида дуранг — 12-тур ҳақида батафсил   0 16:29Неймарнинг отаси: "Ўғлимни ҳар куни карнавалда деб ўйлашни бас қилинг"  2 16:00Ўзбекистон терма жамоаси сардори Элдор Шомуродовнинг нархи ошди  9 15:47Коул Палмер қимматбаҳо соат сотиб олди  0 15:21"Бавария" "Барселона" хавбекига қизиқиш билдирмоқда  0 14:53"Насаф" – "Навбаҳор" учрашувида пенальти бормиди? Суперлиганинг 12-туридаги ҳакамлик фаолияти таҳлили  7 14:27"Наполи" Луккани Лукакуга ўринбосар сифатида кўрмоқда  1 13:58Ҳожимат Эркинов: "Машинани акамга совға қилдим, чунки футболга кириб келишимда уларнинг ҳиссалари катта"  6 13:32Бэйл Англия клуби эгаларидан бирига айланиши мумкин  0 13:05Уч нафар ўзбекистонлик футболчи Англия клубида кўрикдан ўтиш учун жўнаб кетди  18

"Металлург" ўринбосарлар жамоаси тақдирланди Янгиликлар

"Металлург" ўринбосарлар жамоаси тақдирланди

Сўнгги йилларда мамлакатимизда футболни ривожлантириш борасида бир қатор ижобий ўзгаришлар амалга оширилаётганлигини айни ҳақиқат.

"Миллионлар ўйинини юртимизда янги поғонага кўтариш, футбол инфратузулмасини яхшилаш борасида олиб борилаётган фаолият футбол жамоатчилиги томонидан ҳам илиқ кутиб олиняпти.

Хусусан Тошкент вилоятининг шимолий ҳудуди – Бекобод шаҳрида ҳам бу борада амалга оширилаётган ишлар эътиборга молик. Мамлакат миллий чемпионатларида 1998 йилдан буён узлуксиз қатнашиб келаётган “Металлург” профессионал футбол клуби инфратузулмасини яхшилаш, клуб моддий техника базасини мустаҳкамлаш, шарт шароитларни замонавий даражага олиб чиқиш, футболчиларнинг янги авлодини тарбиялаб беришда асосий омил саналувчи футбол академиясини барпо этиш юзасидан сўнгги уч йилда бажарилган ишлар билан бемалол мақтансак арзийди.

Шаҳримиз шарафини элита баҳсларида ҳимоя этиб келаётган “Металлург” ПФК жамоаси кетма кет икки мавсум – 2018 ҳамда 2019 йилларда клуб тарихидаги энг яхши кўрсаткични такрорлади. Суперлига жамоалари ўртасида кучли бешталикка кирди. Бу йилги мураккаб шароитда – пандемия сабабли бир неча марта тўхталишлар, рестартлар билан нотекис ўтган Coca Cola Суперлигаси баҳсларида ҳам муносиб қатнашди, деб айта оламиз. Жамоамиз олдинги йилларга нисбатан мавқеини икки поғонага бўшаштирган бўлса-да, Андрей Шипилов бошчилигидаги мураббийлар штаби янги истеъдодларни кашф этиш, барча ёш тоифасидаги жамоаларимиз тараққиётини битта йўналишда, битта маслак асосида бирлаштириш борасида катта ҳажмдаги ишларни амалга оширди. Бунинг самараси ўлароқ клуб тарихида биринчи марта мамлакатимизнинг барча ёш тоифасидаги терма жамоаларида бекободлик футболчилар пайдо бўлди. Жумладан, клуб тўпурари Шаҳзодбек Убайдуллаев Ўзбекистон миллий терма жамоасига, дарвозабон Владимир Вагин ҳамда ҳужумчи Маҳмуд Қудратиллаевлар U-22 Олимпия терма жамоасига, Одилбек Абдумажидов, Даврон Анваров, Шаҳзодбек Неъматжоновлар U 19 ёшлар терма жамоасига жалб этилди. 

“Металлург” U 21 жамоамиз бу йил мамлакат биринчилигида жуда муваффақиятли иштирок этди. Нозим Эсанов етакчилигидаги ёшларимиз Бекобод футболи тарихида янги – зарҳал саҳифани очишди. Ёшларимиз биринчилик қатнашчилари орасида энг кўп – 62 очко жамғариб, Coca Cola Суперлиганинг кичик олтин медалларига сазовор бўлишди. Бундай муваффақиятга пойтахт жамоаларидан ташқари фақат “Нефтчи”, “Машъал” ва эндиликда “Металлург” жамоаларигина мушарраф бўлишган.

Кеча Бекобод шаҳридаги “Биллур” ресторанида “Металлург” U 21 жамоасини шарафлаш ҳамда тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Тадбирни таниқли спорт шарҳловчиси Мирзаҳаким Тўхтамирзаев олиб борди. 

Даставвал “Металлург” футбол клубида сўнгги йилларда амалга оширилаётган ижобий ишлар, ёшлар жамоасининг муваффақиятига бағишланган ижтимоий роликлар намойиш этилди. Шундан сўнг Бекобод шаҳар ҳокими Зафар Файзуллаев, “Ўзметкомбинат” АО бошқаруви раиси ўринбосарлари Рамон Атакулов, Музаффар Убайдуллаев, SFI Management Group молия директори Азамат Шамсиев ёшларни Бекобод футболи тарихидаги ажойиб ғалаба билан қутлашди. “Металлург” ёшларига кейинги фаолиятларида омад, улкан зафарлар тилашди. Тақдирлаш маросимига пойтахтдан ташриф буюрган Ўзбекистон футбол ассоциацияси бош котиби Аваз Махсумов, Ўзбекистон профессионал футбол лигаси директори Диёр Имомхўжаев Бекободда профессионал футболни юқори даражага кўтариш борасида кўрсатилаётган ғамхўрлик, эътибор учун “Металлург” ПФК муассислари, ҳомийлари, шаҳар ҳокимлигига миннатдорлик билдиришди ҳамда ЎФАнинг ташакурнома ва эсдалик совғаларини топширишди. 

Тадбир сўнгида XXIX биринчилик ғолиби – “Металлург” U 21 ёшлар жамоаси ўйинчилари, мураббийлар ва ходимларига Суперлиганинг кичик олтин медаллари, ҳомийлар томонидан таъсис этилган қимматбаҳо совғалар топширилди. Мухлислар томонидан жамоанинг барча чизиқлари бўйича энг кучлилари аниқланди ва уларга махсус дипломлар тақдим этилди. Кечага “Металлург” маданият уйи санъаткорларининг куй ва қўшиқлари файз киритди",-дея хабар беради клуб матбуот хизмати.

Қуйида тақдирлаш маросимидан олинган фотосуратларни томоша қилишингиз мумкин.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика