UZ

Сўнгги янгиликлар

08:55Португалия ЖЧ йўлланмасини қўлга киритганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди  10 08:28Англия терма жамоаси 71 йиллик рекордни такрорлади  2 08:00"Йўқ, йўқ. Биз Криштиану билан кучлироқмиз" Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роналдусиз терма жамоанинг ўйини ҳақида  12 07:27ЖЧ-2026 саралаши. Африка қитъасида финал учрашувида сенсация қайд этилди  2 02:57ЖЧ саралаши. Италия ўз уйида Норвегияга мағлуб бўлиб, ЖЧга йўл олиш масаласини кейинга қолдирди, Исроил Молдовани йирик ҳисобда таслим этди  9 00:58ЖЧ саралаши. Украина, Франция, Англия ва Сербия ғалабага эришди  4 00:10U-17 ЖЧ. Нимчорак финалга чиққан Ўзбекистоннинг бугунги машғулотларидан суратлар  2 23:33Роберт Левандовски фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин  3 22:32"Реал" Бундеслигада янги чап қанот ҳимоячиси топди  1 21:38"Милан" форварди АПЛга кўчиб ўтиши мумкин  0 21:02ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди  150 20:38Гюлер Ҳусановнинг жамоадошига айланиши мумкин  10 19:50Холанд: "Мен терма жамоада бўлганимда Норвегия ҳеч қачон саралашдан ўтмаган"  15 18:58U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Хорватияни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, нимчорак финалга чиққан ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ   9 18:36Лондон клуби Эндрикни ижарага олмоқчи  2

“Металлург” ғалабасида 18 ёшли Жавоҳирнинг ҳиссаси Янгиликлар

“Металлург” ғалабасида 18 ёшли Жавоҳирнинг ҳиссаси

“Машъал” – “Металлург” жамоалари ўртасидаги учрашувда ҳисобнинг тенглашишини таъминлаган Жавоҳир Эсонқулов ўзининг Ўзбекистон чемпионатидаги биринчи голини 18 ёшу 325 кунлигида киритди.

Ўйиннинг 52-дақиқасида киритилган гол эса ўз навбатида меҳмонлар кайфиятининг янада кўтарди. Бу вазиятда бекободликлар ҳужумни марказдан ташкил этишди. Дилмурод Каримов томонидан узатилган тўпга Зоҳид Абдуллаев ета олмади. Жамоадошини ёлғизлатиб қўймаслик учун ўнг қанотдан юришини давом эттираётган Жавоҳир Эсонқулов эса тўпни эгаллаб олди ва ўткир бурчак остида оёқларининг учи билан зарба берди. “Машъал” посбони жамоасини голдан сақлаб қололмади.

Шу куни “Металлург”нинг ёш ҳужумчиси иккинчи голнинг киритилишида ҳам бевосита иштирок этди. Майдон марказида Зоҳид Абдуллаевга нисбатан ўйин қоидаси бузилди. Бекободликлар тезлик билан жарима тўпини тепишди. Дилмурод каримов тўпни ўнг қанотдаги жамоадоши Жавоҳир Эсонқуловга узатиб берди. Жавоҳир эса ўз навбатида Мирғиёс Сулаймоновнинг ҳимоячиларни чалғитишидан унумли фойдаланиб, тўпни жарима майдонига узатди. Ўнг қанотдан ҳеч кимнинг таъқибисиз жарима майдонига югуриб келаётган Саиджон Абдужабборов тўпни боши билан уриб, дарвоза тўрига туширди. Ўзининг мамлакат миллий чемпионати иккинчи учрашувида майдонга тушган Жавоҳир Эсонқулов битта гол киритди ва битта голга ассистентлик қилиб, жамоасининг ғалабасига муносиб улуш қўшди.

Баъзи манбаларда голлар ва ассистентлар борасида ноаниқ маълумотлар берилганлиги боис, “Металлург”нинг учинчи голига ҳам тўхталамиз. “Машъал” футболчилари 84-дақиқада тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборишгач, Мирғиёс Сулаймонов тўпни ён чизиқдан жарима майдонига ташлаб берди. Ҳимоячилар тўпни яна қайтаришди. Бу сафар ҳаммадан олдин тўпга Сулаймонов етиб келди ва уни жарима майдони ичига узатди. Зоҳид Абдуллаевнинг бош билан тўп йўналишини ўзгартирганди, аммо тўп дарвоза устунига тегиб қайтди. Зоҳид эса иккинчи уринишда тўпни дарвозага киритиб, чемпионатдаги голлари сонини 3 тага етказиб олди.

"Машъал" - "Металлург" - 1:3 (1:0). 11 март 2016. Муборак. Баҳром Вафоев номидаги стадион. 4210 томошабин.
Ҳакамлар: З. Қодиров (Навоий) - 8,4, Н. Рўзимов (Тошкент) - 8,3, Р. Нўъмонов (Тошкент) - 8,3, А. Эргашев (Тошкент) - 8.
Назоратчи: О. Дачев (Тошкент).

Голлар: Зафар Тўраев 13, - 1:0 (Жамшид Ҳасанов), Жавоҳир Эсонқулов 52, - 1:1 (Дилмурод Каримов), Саиджон Абдужабборов 73, - 1:2 (Жавоҳир Эсонқулов), Зоҳид Абдуллаев 84, - 1:3 (Мирғиёс Сулаймонов).
 

"Металлург" матбуот хизмати

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика