UZ

Сўнгги янгиликлар

12:20Расман: "Машъал" ганалик футболчини таркибга қўшиб олди  0 11:51Интервью. Санжар Шоаҳмедов: "Металлург"нинг юқори мақсадлари бу клубга келишимда ҳал қилувчи омил бўлди"  0 11:24Ўзбекистонлик ҳакамлар ОФК мусобақаларида ишлайди  1 10:48Осимхен фаолиятини Европанинг ТОП жамоасида давом эттириши мумкин  1 10:20Салоҳ Саудия чемпионатига ўтишга рози  3 09:15Камолиддин Тожиев: "Бу биз учун оғриқли мавзу"  2 08:46"Нефтчи" "Насаф"нинг яна бир футболчисига қизиқиш билдирмоқда  8 08:18Кечаги учрашувда "Арсенал"нинг икки нафар футболчиси жароҳат олди  0 07:50Элит ОЧЛ. Бугун "Насаф" гуруҳдаги сўнгги учрашувида майдонга тушади  5 07:23Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги учрашувда неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 02:40А Серия. "Наполи" ва "Рома" ўртасидаги ўйинда жанговар дуранг қайд этилди  4 01:34Элдор Шомуродов: "Иккинчи марта яхши ўйин кўрсатган учрашувда ютқаздик"  5 01:25Туркия Суперлигаси. "Башакшеҳир" — "Бешиктош" 2:3  2 00:55Эден Азар: "Ла Лига АПЛдан кўра техникага бой. "Реал"да ўйинни бошқариш мумкин, аммо Премьер-лигада тўлиқ 90 дақиқа ишлаш керак"  0 00:55Нури Шаҳин: "1 очкога лойиқ эдик"  3

"Металлург": Андрей Сергеевич Шипиловни табриклаймиз! Янгиликлар

"Металлург": Андрей Сергеевич Шипиловни табриклаймиз!

Бугун “Металлург” ПФК бош мураббийи Андрей Сергеевич Шипиловнинг таваллуд топган куни. Андрей Сергеевич 48-баҳорини қаршиламоқда.

“Металлург” футбол клуби раҳбарияти, футболчилари ва мухлислари номидан Андрей Сергеевични туғилган куни – тўртинчи мучал айёми билан самимий табриклаймиз. Унга узоқ умр, сиҳат-саломатлик, оилавий тинчлик, хотиржамлик, бахт-саодат тилаймиз. Фарзандлар камолини кўриб юринг, ишларингизга улкан ривож, муваффақиятлар ёр бўлсин!

Сизнинг раҳбарлигингизда “Металлург” жамоаси ўтган мавсум ўз тарихидаги қайд этган энг яхши натижасини такрорлади. Мавсумни бешинчи ўринда якунлаш баробарида бекободлик футбол ишқибозларига унутилмас лаҳзаларни, шодлик ва қувончни тақдим этди. Умил қиламизки, Андрей Сергеевич ҳали узоқ йиллар “Металлург” футбол клуби бошқарувида самарали меҳнат олиб бориб, бундан-да юксак натижаларни забт этасиз. Сиз билан “Металлург” миллий чемпионатимизда совриндор бўлишини, Ўзбекистон кубоги баҳсларида муваффақият қозонишини, халқаро майдонларда мамлакатимиз шарафини муносиб ҳимоя этишини истаймиз.

Қадрли Андрей Сергеевич!
Туғилган кунингиз – мучал айёмингиз яна бир бор муборак бўлсин!


“Металлург” матбуот хизмати


Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика