Мессининг отаси яна можаро марказига тушиб қолди

Tolibjon Qosimov
16 дек 2013, 11:28
“Барселона” клуби ҳужумчиси Лионель Мессининг отаси Хорхе, яна можаро марказига тушиб қолди, деб хабар беради El Mundo Deportivo.

Испания фуқаролик гвардияси ўтказган текширув натижасида, унинг исми ноқонуний пул ўтказган фуқаролар рўйхатига тушиб қолган. Таъкидланишича, Хорхе Месси, Месси ва Жаҳон терма жамоаси ўртасида ўйинни ўтказилишида ноқонуний пул операцияларини амалга оширган. Аммо асосийси шу каби тадбирларни ўтказиш учун олинган пуллар, юқоридаги бир нечта фақаролар томонидан наркотик воситалари билан савдо қиладиганлар ҳисобига кўчирилган.

Эслатиб ўтамиз, аввал ҳам Хорхе Месси, катта миқдордаги солиқларни тўламагани учун айбланган эди.


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: sport-express.ru