UZ

Сўнгги янгиликлар

12:56Бундестимда Клопп даври бошланадими?  0 12:28"Бунёдкор" қишда рўйхатдан ўтказган легионер Европа клуби билан шартнома имзолади  0 12:05Жасур Яхшибоев нима учун "Локомотив"га келган жойида йўқ бўлиб қолди?!  9 11:42Италиялик мураббий "Тоттенхэм" таклифини рад этиб, МЮни танлади  3 11:00Чемпионлар лигасида тарихий кун: икки инглиз клуби бир кунда йирик ҳисобда мағлуб бўлди  14 10:35"Динамо" ўз майдонида 18 йилдан бери "Насаф"ни енга олаётгани йўқ  9 10:05Арбелоа: "Реал"миз ва бизни ҳеч қачон камситиш мумкин эмас"  25 09:45Гвардиола: "Куртуа ажойиб ўйин кўрсатди, деб ўйламайман"  8 09:04ОКМК илк ғалабасини қўлга киритади, Самарқандда нима кўрамиз? — Эксперт фикри   5 08:35"Локомотив" 9 йилдан буён мезбон мақомида "Қўқон-1912"ни юта олмаяпти  1 08:09Суперлига. Бугун "Сўғдиёна" ОКМК билан ўйнайди, "Насаф" "Динамо"га қарши  4 08:00ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0  49 02:58ЕЧЛ. ПСЖ "Челси"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, "Буду Глимт" эса "Спортинг" дарвозасига жавобсиз 3 та гол урди  32 02:50ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди  287 01:52Александр Хомяков: "Барчаси яхши бўлади, хавотир олманг. Футболчиларга эътирозим йўқ"  6

Мессининг голи Аргентинага Бразилия устидан ғалабани тақдим этди Янгиликлар

Мессининг голи Аргентинага Бразилия устидан ғалабани тақдим этди

Саудия Арабистони пойтахти Ар Риёд шаҳрида Бразилия ва Аргентина терма жамоалари ўртасида ўтказилган ўртоқлик учрашуви якунланди.

“Қирол Фаҳд” стадионида кечган қизғин беллашувда Месси жамоадошлари кичик ғалабани тантана қилишди.

Учрашувнинг 10-дақиқасида бразилияликлар пеналти тепиш ҳуқуқига эга чиқишди. Аммо Габриэль Жезус мўлжални аниқ ола билмади. Орадан уч дақиқа ўтиб, энди аргентиналиклар 11-метрлик жарима зарбаси тепадиган бўлишди. Тўпга яқинлашган Лионель Мессининг зарбасини бразилияликлар посбони Алисон Бекер қайтаришга эришган бўлсада, дарвозабондан қайтган тўпни Леонинг ўзи тўрга жойлаб қўйди ва жамоасининг кичик ҳисобдаги ғалабасини таъминлади.

Аргентина терма жамоаси  навбатдаги ўртоқлик учрашувини 18 ноябрь куни Тель- Авивда Уругвай термасига қарши ўтказса, Бразилия 19 ноябрь куни Абу Дабида қитъадошларимиз Жанубий Корея билан куч синашади.


Ўртоқлик учрашуви.

Бразилия – Аргентина 0:1 (0:1, 0:0)

Гол: 0:1 – 13 Месси.

Бразилия – Алиссон, Милитао, Данило, Тиаго Силва, Алекс Сандро (Лоди, 64), Каземиро (Уэсли, 86), Лукас Пакета (Коутиньо, 46), Артур (Фабиньо, 55), Виллиан (Родриго, 71), Фирмино, Габриэл Жезус (Ришарлисон, 71).

Аргентина – Андрада, Отаменди, Фойт, Пеццелья, Тальяфико, Паредес (Родригес, 83), Ло Чельсо (Акунья, 59), де Пауль (Домингес, 90), Окампос (Гонсалес, 74), Мартинес (Аларио, 88), Месси.

Огоҳлантириш: Каземиро (22), Данило (27), де Пауль (43), Тальяфико (61), Милитао (64), Паредес (73).

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика