

Ушбу учрашувда аргентиналик юлдуз Лионель Месси асосий таркибда майдонга тушди ва иккита гол ва битта ассист қайд этди. Учрашув эса 4:0 ҳисобида "Интер Майами”нинг ғалабаси билан якунланди. Месси 78-дақиқада майдонни тарк этди.
Лига кубоги Гуруҳ босқичи, 1-тур
Интер Майами – Атланта Юнайтед – 4:0 (3:0)
Гол: 1:0 – Месси (8), 2:0 – Месси (22), 3:0 – Тэйлор (44), 4:0 – Тэйлор (Месси, 54).







