Месси ва Дибала вақти келиб термада бирга ўйнайди, фақат ҳозир эмас

Aslanov Jasurbek
22 мар 2019, 23:03
Аргентина терма жамоаси бош мураббийи Лионель Скалони Венесуэлага қарши ўртоқлик ўйини олдидан фикрларини билдирди.

“Агар Месси ва Дибала ҳужум жуфтлигида ҳаракат қилса, бир-бирнинг ўрнини тўлдириши ҳақида бир неча бор айтганман. Бироқ, бунга вақт керак бўлади. Сабаби, Месси энди термага қайтди. Ҳозир мазкур тандемни шакллантириш учун бизга озгина вақт керак бўлади. Чунки, улар ҳали тайёр эмас.”, - дейди Скалони.

Шунингдек, 40 ёшли мутахассис матбуот анжумани давомида Мессининг Венесуэлага қарши баҳсни асосий таркибда бошлаши, Дибаланинг эса захирада қолиши ҳақида таъкидлаган.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: AS