

"Бу мавсумда ЕЧЛ совринини қўлга киритмоқчимиз. Сўнгги уч мавсумдан буён биз чорак финалдан кейин турнирни тарк этяпмиз. Бироқ ўтган сафарги мағлубиятимиз барчасидан ўтиб тушди. Римда шармандали тарзда ютқазгандик.
Клуб, мухлислар учун ютишни истаймиз. Таркибимиз билан соврин учун кураша оламиз", - деди Месси.
"Барселона" ЕЧЛнинг гуруҳ босқичида ПСВ, "Тоттенхэм" ва "Интер" каби жамоалар билан ўйнайди.



