Месси ПСЖнинг 3 та ўйинини ўтказиб юборади
27 дек 2022 18:31
Янгиликлар
Месси ПСЖнинг 3 та ўйинини ўтказиб юборади
У 3 январь куни машғулотларга қайтади ва 11-да "Анже" билан ўйнайди.
Лионель Месси ПСЖ машғулотларини қачон бошлаши маълум бўлди.
Франция клуби ҳужумчини келаси сешанба, 3 январь куни машғулотларга қайтиши кутилмоқда, деб ёзди "TyC Sports".
Бу ҳолда Месси ПСЖнинг навбатдаги учта ўйини – Лига 1 доирасидаги "Страсбур" (28 декабрь) ва "Ланс" (1 январь) билан ўйинлар, шунингдек, Франция Кубоги доирасидаги "Шатору"га қарши баҳсда қатнашмайди.
Месси 11 январь куни Франция чемпионати 18-тури доирасидаги "Анже"га қарши майдонга тушади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Родри дисквалификация қилиниши мумкин
Фикрлар