Месси Ла Лигадаги шахсий рекордини такрорлади

6 июл 2020, 08:56
“Барселона” Ла Лига 33-тури доирасида “Вильярреал” устидан 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Лео Месси учрашувда 2 та голли узатмага муаллифлик қилди. Бу Лео учун Ла Лига жорий мавсумидаги 19-голли узатма бўлди. Натижада 33 ёшли футболчи 2014/15 йилги мавсумдаги рекордини такрорлади. Ўшанда ҳам Месси Ла Лига баҳслари доирасида 19 та голга ассистентлик қилганди.

Месси жорий мавсум Ла Лигада 29 та ўйинда қатнашиб, 22 та гол урди ва 19 та голга ҳаммуаллиф бўлди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Opta

Сўнгги янгиликлар

Барча ›