Месси инглиз клубларига гол уришни яхши кўради

Aslanov Jasurbek
5 окт 2018, 12:03
"Барселона" ҳужумчиси Лионель Месси "Тоттенхэм"га қарши Чемпионлар лигасининг 2-тур учрашувида (4:2) "шпорлар" дарвозасини икки маротаба ишғол қилди.

Бу аргентиналик форварднинг инглиз клублари дарвозасига урган 22-голи. Месси фаолияти давомидаги халқаро турнирларда энг кўп голни Англия клубларига урган.

"Арсенал" - 9та гол

"Манчестер Сити" - 6та

"Челси" - 3та

"Манчестер Юнайтед" - 2та

"Тоттенхэм" - 2та

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: VivaBarca.net