Месси фаолиятини қайси мамлакатда давом эттиришни хоҳлашини айтди
28 дек 2020 13:50
Янгиликлар
Месси фаолиятини қайси мамлакатда давом эттиришни хоҳлашини айтди
"Барселона" форварди Лионель Месси фаолиятини Америка Қўшма Штатларида давом эттиришни хоҳлайди.
"Мен фаолиятимни АҚШда давом эттиришни ва бу мамлакатдаги ҳаётни кўришни хоҳлардим. Аммо якунда "Барселона"га қайтишни хоҳлайман, қандай мақомда, буни билмайман. Узоққа қарамоқчи эмасман, шунчаки мавсумнинг қандай якунланишини кўрмоқчиман.
Фаолиятимни тугатгандан сўнг нима қиламан? Билмадим, аммо футболда нимадир қиламан. Ўзимни мураббий сифатида кўрмаяпман, аммо спорт директори бўлишим мумкин. Кўрамиз", - дейди Месси.
Аргентиналик форварднинг "Барселона" билан тузган шартномаси мавсум сўнггига қадар мўлжалланган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Фикрлар