Месси фаолиятида иккинчи марта бир ўйинда ҳам жаримадан, ҳам пенальтидан гол урди
10 ноя 2019 12:25
Янгиликлар
Месси фаолиятида иккинчи марта бир ўйинда ҳам жаримадан, ҳам пенальтидан гол урди
"Барселона" ЛаЛиганинг 13-тури доирасида ўз майдонида "Сельта"ни мағлубиятга учратди.
Ҳужумчи Лео Мессининг хет-трики ва яна бир киритилган гол эвазига каталонияликлар 4:1 ҳисобида ғалабага эришишди.
Қайд этиш керак, Месси фаолиятида иккинчи марта бир ўйинда ҳам пенальти ҳам жарима зарбасидан гол киритди. Биринчи ҳолат 2012 йили "Эспаньол"га (4:0) қарши ўйинда кузатилганди.
Эслатиб ўтамиз, Месси Примеродаги 34-хет-трикини нишонлади ва бу борада Криштиану Роналду билан тенглашиб олди.
13 ўйиндан кейин "Барселона" "Реал" билан бир хил 25 очко жамғарган ҳолда биринчи ўринни бўлишиб туришибди.
Фикрлар