Месси дам олиш куни бўлганига қарамай, Аргентина қароргоҳида қолди ва оиласи билан шу ерда учрашди

Sherzod Nurmatov
15 дек 2022, 17:19
Кўплаб футболчилар терма жамоадан ташқарида вақт ўтказди.

Лионель Месси дам олиш кунига қарамай, Аргентина терма жамоаси ихтиёрида қолди.

Аргентина терма жамоаси бош мураббийи Лионель Скалони кеча футболчиларга дам берди, деб хабар берди ESPN журналисти Густаво Яррош.

Аксарият футболчилар терма жамоадан ташқарида оилалари ва дўстлари билан вақт ўтказишди. Месси Аргентина терма жамоаси қароргоҳида қолишни маъқул кўрди ва у ерда оиласи билан кўришди.

18 декабрь куни Аргентина ЖЧ-2022 финалида Францияга қарши ўйнайди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: twitter.com/GustavoYarroch

Сўнгги янгиликлар

Барча ›