Месси бу мавсум "Реал" ва "Атлетико" билан ўйинларда голли ҳаракатни амалга оширмади
09 май 2021 01:32
Янгиликлар
Месси бу мавсум "Реал" ва "Атлетико" билан ўйинларда голли ҳаракатни амалга оширмади
"Барселона"нинг аргентиналик ҳужумчиси Лионель Месси ушбу мавсумда "Реал" ва "Атлетико"га қарши ўйинларда самарали ҳаракат қилишнинг уддасидан чиқмади.
Месси биринчи ва иккинчи даврадаги "Реал" (1:3, 1:2) ва "Атлетико" (0:1, 0:0) га қарши ўйинларда на гол урди, на голли пас узатди.

33 ёшли Месси ушбу мавсумда "Барселона" таркибида барча мусобақаларда 45 ўйин ўтказиб, 36 та гол урди ва 14 та голли узатмани қайд этди. Унинг клуб билан шартномаси 2021 йилнинг ёзигача амал қилади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Фикрлар