“Барселона” Месси билан спорт тарихидаги энг йирик битимни тузган. Футболчи ва клуб буни тарқатганларни судга бермоқчи
		
		31 янв 2021 19:45
        Янгиликлар	
	 
				 
				“Барселона” Месси билан спорт тарихидаги энг йирик битимни тузган. Футболчи ва клуб буни тарқатганларни судга бермоқчи
Ундаги маълумотлар аргентиналикнинг шартномаси футбол тарихидаги энг йирик битим эканлигини тасдиқлайди. Келишув 2017 йил ноябрда амалга ошган ва шу йилнинг 30 июнигача мўлжалланган.
Манбага кўра, Месси 4 йил учун 555.237.619 евро олиши керак. Шартнома тугашига беш ой қолганини ҳисобга олсак, у ҳозиргача 511.540.545 евро ишлаб олган.
Каталонияликлар Месси билан тузган 30 саҳифали шартномада ҳужумчига ҳар мавсум учун бонуслар билан бирга 138 млн евро тўлашни ваъда қилган. Шартномада 115.225.000 евролик қўшимча бонус ва содиқлик учун 77.929.955 евро миқдоридаги бонус маблағи ҳам мавжуд.
Мазкур маълумотларни тарқатиб юборгани учун Месси ва “Барселона” El Mundo нашрини судга беради.
Marca ёзишича, Леонинг адвокатлари бунга сабабчи бўлган бир неча шахсларни ҳам судга бериши мумкин. Улар орасида “кўканорранглилар” собиқ раҳбари Хосеп Бартомеу ва Оскар Грау, клуб президенти вазифасини вақтинча бажарувчи Карлес Тускетс ҳамда яна икки киши бор.
Ўхшаш янгиликлар
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Фикрлар