UZ

Сўнгги янгиликлар

14:30Манба: Каннаваро Уругвайга қарши ўйинда Ўзбекистон терма жамоасида дебют қилиши мумкин  7 14:14ЖЧ-2026 финалига энг қиммат чипталар 6730, энг арзони эса 2030 доллар туради. Гуруҳ босқичи учун нархлар ҳам маълум  1 13:45"Рома" ҳужумчисига янги шартнома тайёрламоқда  0 13:17"Манчестер Юнайтед" Роналдунинг "Ал Насср" жамоасига қарши ўйнамоқчи  0 12:49"Барселона" "Челси"нинг Фермин Лопесга бўлган қизиқишига изоҳ берди  2 12:25U-23 Осиё кубоги финал босқичига қуръа ташланди. Ўзбекистон Корея Республикаси ва Эрон билан бир гуруҳда  22 12:15Бир қанча футбол федерациялари исроилликларни четлаштиришни талаб қилмоқда  5 11:41Расман: Ўзбекистон МТЖ 9 октябрь куни қайси термага қарши ўйнаши маълум  7 10:38Ханс-Дитер Флик ПСЖдан учралган мағлубиятга изоҳ берди  34 10:05Гвардиола "Монако"га қарши учрашувдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  2 09:37"Реал"чилар қайтишди. Бразилия терма жамоасининг октябрь ойидаги ўйинлари учун таркиби эълон қилинди  1 09:10Sofascore. Ашурматов "Истиқлол"да дебют баҳсидаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:44EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  18 08:21Sofascore. "Андижон" футболчилари кечаги учрашувдаги ҳаракатлари қандай баҳоланди?  3 07:53Винисиус Жуниор дунёнинг энг кўп маош олувчи футболчисига айланиши мумкин  6

Месси 2018 йилда жаримадан 9 та гол урди. Бундай натижани ҳеч бир футболчи ва клуб қайд эта олмаган Янгиликлар

Месси 2018 йилда жаримадан 9 та гол урди. Бундай натижани ҳеч бир футболчи ва клуб қайд эта олмаган

Каталония дербисида “Барселона” “Эспаньол”ни доғда (4:0) қолдирди.

Учрашувнинг 17-дақиқасида Лео Месси жарима зарбаси орқали ҳисобни очди. Диего Лопес тўпни қайтаришга ҳар қанча уринмасин, бунинг уддасидан чиқа олмади. Иккинчи бўлимда эса Лео унданда узоқроқ масофадан белгилганган жарима зарбасини голга айлантирди.

Эндиликда Мессининг фаолияти давомида жаримадан урган голлари 44 тага етди (Роналдуда 53 та). 2018 йилда у жаримадан 9 та гол урди. Бундай натижани нафақат бирор бир футболчи, балки бирор жамоа ҳам қайд эта олмаган. Мессидан кейинги ўринларда “Леванте” футболчиси Энис Барди (4) ва “Лион” аъзоси Мемфис Депай (3) боришмоқда.

2014 йилнинг 1 январидан бошлаб Месси Ла лигада жарима зарбасидан 19 та гол урди. Сўнгги беш йилда “Ювентус” футболчилари жаримадан 18 та гол киритишган. Аммо бу голлар 6 та футболчи томонидан киритилган – Пауло Дибала (8), Миралем Пьянич (4), Андреа Пирло (3), Карлос Тевес, Погба ва Бернардески (1). Ушбу вақт мобайнида “Барселона” аъзолари жаримадан 24 та гол уришган (19 таси Месси ҳисобида). “Ювентус” -18, “Лион”, “Реал” ва “Рома” -14, “Бавария”-13.

Жорий мавсумда Леонинг Ла Лигадаги голлари сони 11 тага етди. Энди у тўпурарлар баҳсида “Жирона” ҳужумчиси Кристиан Стуанин пешқадамликни бўлишиб турибди. Шунингдек, Месси Испания чемпионатида 13 мавсудан буён камида 10 тадан гол киритаётган илк футболчидир.

Рейтинг: +24   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика