UZ

Сўнгги янгиликлар

02:55АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Ньюкасл"ни қийинчилик билан мағлуб қилди  7 01:30Жон Терри Чемпионшип жамоасини бошқариши мумкин  0 00:49"Goal" мавсумнинг биринчи қисми рамзий термасини тузди  3 00:31Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалабага эришди, "Ал Аҳли" мағлуб бўлди  0 00:17Марсело: "Мен Роналдудек бўлмаганман. Доимо ҳаётдан завқ олганман"  4 23:45Пеп Гвардиола: "Барчадан 10 очко олдинда бўлишни истардим"  5 23:22ПСЖ ва Франция термаси собиқ мураббийи вафот этди  0 22:55Расман: Муҳаммадазиз Иброҳимов — "Қизилқум" футболчиси!  1 22:36Жибриль Сиссе: "Аргентина термасини кўра олмаяпман"  3 22:16Расман: Одил Абдумажидов - “Андижон” футболчиси  7 21:49Расман: "Шўртан" "Арал" посбонини ўз таркибига қўшиб олди  1 21:35Генрих Мхитарян финалда ПСЖдан учралган мағлубият ҳақида Киву нима деганини айтди?  0 21:08Расман: "Шўртан" Шайкуловни сафига қўшиб олди  1 20:53Рубен Аморим: "У МЮнинг келажаги"  0 20:37Давид Луис Конте ҳақида: "У билан доим жанжаллашардик"  0

Менга Баджо бир жаҳон-у менга... Янгиликлар

Менга Баджо бир жаҳон-у менга...

Бугун саҳарлик учун уйғонарканман кўнглим яна хира тортди.

Қаторасига 4-янги кунни газсиз, электрсиз қаршилаяпмиз. Бугун ҳам (онлайн) дарсларни ўтказиб юборадиган кўринаман...

Вақт кечга яқинлашди. XXI асрнинг 20-йили ўтиб борар паллада 89 соат мобайнида электр токи хизматидан фойдаланмасликни ўзим учун жасорат санаяпман. 

Тўғри-да, ХХ аср ҳавосидан бир сония ҳам нафас олмаган мен ва тенгдошларим учун бу қўрқинчли тушга ўхшайди...

Ниҳоят, чироқ ёнди! Сўнгги кунлардаги янгиликларни ўқиб бўлгач сайтимиз кузатувчиларидан бири билан суҳбат қуришга тўғри келиб қолди. Суҳбат мавзуси ўзингизга аён: яна футбол. 

1990-1994 йилги мундиаллар, Италия терма жамоаси, Массаро-Баджо-Зола триоси, Виалли ва Манчинига нисбатан ноҳақлик, адолат тополмаган "Скуадра адзурра"...

Ўрта ёшлардаги суҳбатдошим итальян футболининг ўзига хос жозибаси-ю Баджонинг бетакрор ҳаракатлари ҳақида тўлқинланиб гапиряпти. Лекин бу менга заррача таъсир қилмайди. Эртакка ўхшайди. Унинг ўйинини кўрмаганман, видеолавҳалардаги ҳаракатлари эса ажаблантиролмаган.

Мен учун Роберто Баджо ким?

Беўхшов соч турмакли, нари борса Кака даражасига чиқа олган, бир ғалати амаки-да. Италияни елкасида кўтариб финалга олиб чиққан дейишади. Хўп, сиз айтганча бўла қолсин. Модрич. Ундан юқориси эмас. Аслида, Лукани Баджога тенглаштириш ҳам осон бўлмайди мен учун. Баджонинг ҳисобида атиги 5та (!) трофей бор, холос. Хорват эса...

"Мовий гвардия" учун борини берган форвард ўйлаганимдан буюкроқ бўлиши мумкин. Лекин мен фақат кўрганимга ишона оламан.

Кечир, Баджо! 10 йил муқаддам "Милан"да ярқ этиб порлаган Стефан Эл-Шааравининг 2020 йил "Олтин тўп"ни ютишини тахмин қилган авлод вакилиман, начора.

Бизнинг асримизда бутун борлиқ ўзгарди, тараққиёт сари юз бурди. Бизнинг замонда футбол ҳам такомиллашди. Энди Италия Коста-Рика ва Уругвайга плей-офф, шведларга мундиал чипталарини ютқазиб қўйиши мумкин. 

Ҳозир ҳаммаси ўзгача. XXI асрда Баджо, Пеле, Платини, Марадона ёки Красницкийлар бўлмайди. Янги асрнинг янги номлари, янги юлдузлари, тамомила янгича қоидалари бор. Фақат...

Фақат баъзи нарсаларгина Баджо замонидан буён ўзгаришсиз қолиб келяпти: (сабаби масъулларнинг виждонига ҳавола) газ, электр, интернет...

Фахриддин Рўзиев

Ғиждувон, 01.05.2020

Рейтинг: +19   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика