UZ

Сўнгги янгиликлар

11:37Гризманн "Атлетико" — "Реал" ўйинида 199-голини урди. У клуб тарихидаги энг яхши тўпурар  0 11:16"Реал" Эндрикни ижарага беришга тайёр, форвард эса бунга қарши. У жароҳати туфайли бу мавсумда ўйнамади  2 10:45Сергей Ребров Украина терма жамоасини тарк этиши мумкин  1 10:15"Интер Майами" ва Месси янги шартнома борасида келишиб олди  3 09:45Футзал. Бугундан Олий лига 2-турга старт берилади  0 09:30Бундеслига. "Боруссия М" – "Айнтрахт Ф" ўйинида 10 та гол урилди  0 09:00Элит ОЧЛ. "Насаф"нинг бўлажак рақибида мураббий истеъфоси юз берди  7 08:30ОЧЛ-2. "Андижон" - "Ал Аҳли" учрашувини австралиялик ҳакамлар бошқаради  1 08:05Суперлига. Бугун "Бунёдкор" Қўқонда меҳмон бўлади  2 07:40Шерзод Жўраев: "Қўрққанимда ёки иккиланганимда "Навбаҳор" постида ўтирмасдим"  3 07:02Акмал Рустамов: "Омад "Навбаҳор" томонида бўлди"  1 02:10Лига 1. ПСЖ ўз уйида "Осер"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  1 02:05АПЛ. "Тоттенхэм" 90+4 дақиқада урилган гол эвазига "Вулверхэмптон" билан ўйинда мағлубиятдан қутулиб қолди  1 01:38А Серия. "Интер" меҳмонда "Кальяри"ни мағлуб этди  1 23:33А Серия. "Ювентус" ва "Аталанта" ўртасидаги ўйинда ғолиб аниқланмади  11

Менди "Зальцбург"га қарши ўйнамаслиги мумкин Янгиликлар

Менди "Зальцбург"га қарши ўйнамаслиги мумкин

У тиззасидан жароҳат олган.

"Челси" дарвозабони Эдуар Менди жароҳати сабаб Чемпионлар Лигаси доирасида "Ред Булл Зальцбург" билан ўйнай олмайди.

"Football London" нашрининг хабар беришича, Томас Тухель Мендини Чемпионлар Лигасининг Загребнинг "Динамо"сига (0:1) қарши ўйинида захирада қолдиришига сабаблардан бири дарвозабонни хавотирга солаётган тиззасидан олган жароҳати бўлган.

Эндиликда Эдуар Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи 2-тури доирасидаги "Зальцбург"га қарши ўйинда майдонга тушмайди.

Менди Грэм Поттернинг клубдаги илк кунларидан бери даволаниб келмоқда. Бугун 30 ёшли дарвозабон "Челси" умумий гуруҳида ишламади.

Ярим ҳимоячи Н'Голо Канте ҳам бугунги машғулотни ўтказиб юборди. У 14 август куни "Тоттенхэм"га қарши (2:2) ўйиндан бери "Челси"да ҳаракатланмади. Хавбек терма жамоаларнинг халқаро ўйинларидаги танаффусдан сўнг майдонга қайтиши кутилмоқда.

"Челси" эртага, 14 сентябрь куни ўз майдонида "Ред Булл" билан ўйнайди. Ушбу ўйин Грэм Поттер учун Лондон клуби бошчилигидаги биринчи учрашув бўлади.

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика