UZ

Сўнгги янгиликлар

01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  0 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  0 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  3 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  36 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0

Мен VIP жой эгасиман. Стадионлардаги 10та ноодатий VIP трибуналар Янгиликлар

Мен VIP жой эгасиман. Стадионлардаги 10та ноодатий VIP трибуналар

Дунёда турли хил табиат ажойиботларини учратган бўлсангиз керак.
Аммо инсон қўли билан яратилган ғалати ишлар ёки лойиҳалардан ҳам ҳайратдан ёқа ушлайсиз. Бугун стадионлардан 10та ноодатий VIP трибуналарни тақдим этамиз.


1. Staples Center (Лос-Анджелес, АҚШ)

Жамоалар: "Лейкерс, "Клипперс" (баскетбол), "Кингз" (хоккей)

Нимаси билан ажойиб: учта бар, юмшоқ диванлар, қиммат мебель ва рақс зали - буларнинг барчаси "Staples Center"даги "Hyde Lounge"да.




2. Arrowhead Stadium (Канзас Сити, АҚШ)

Жамоа: "Канзас-Сити Чифс" (американча футбол)

Нимаси билан ажойиб: Хантлар оиласининг (НФЛ маҳаллий клуби эгаси) икки қаватли аренасида совуққотганлар, камин олдида исиниб олиши мумкин






3. Шимолий Корея биринчи котибининг трибунаси  (КХДР)

Жамоалар: КХДРнинг барча жамоаси

Нимаси билан ажойиб: КХДР етакчиси Ким Чен Ин стадиондаги ҳар қандай жойни танлаши мумкин - хатто майдон марказини ҳам


4. Миллернтор (Гамбург, Германия)

Жамоа: "Санкт-Паули" (футбол)

Нимаси билан ажойиб: VIP мухлислар егулик олиб келиши учун офицантни кутиши ёки ўзлари бориб келишлари шарт эмас, бу ерда сосискалар маҳсус поездда ўзи етиб келади


5. Oriole Park at Camden Yards (Балтимор, АҚШ)

Жамоа: "Балтимор Ориолс" (бейсбол)

Нимаси билан ажойиб: учрашувни "Hilton Baltimore" спорт залидаги югуриш йўлакчасида томоша қилиш мумкин


6. Raymond James Stadium (Тампа, АҚШ)

Жамоа: "Тампа-Бэй Баккэнирс" (американча футбол)

Нимаси билан ажойиб: агар сиз қароқчилар кемасидаги жойдан чипта харид қилсангиз, кузатаётган учрашувингиз янада завқли бўлади. Чунки бу кема тўп отиш қобилиятига эга




7-8. Сонера Стэдиум/Хартвалл Арена (Хельсинки, Финляндия)

Жамоалар: ХИК (футбол)/"Йокерит" (хоккей)

Нимаси билан ажойиб: фин пойтахтидаги футбол ва хокей учун қурилган стадионларда сауналар бор




9. Chase Field (Финикс, АҚШ)

Жамоа: "Аризона Даймондбэкс" (бейсбол)

Нимаси билан ажойиб: трибунада мухлислар учун махсус ҳовуз бор


10. United Center (Чикаго, АҚШ)

Жамоалар: "Буллс" (баскетбол); "Блэкхоукс" (хоккей)

Нимаси билан ажойиб: "Чикаго Буллс"нинг маҳсус жойида яшаш мумкин








"sports.ru" сайти асосида тайёрланди

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика