UZ

Сўнгги янгиликлар

12:08"Милан" Меньян ва Эрнандес билан шартномаларни узайтириш устида ишламоқда  0 11:40FIFA.COM: "Аббос Файзуллаев кичик бўйли эканига қарамай, ажойиб техник хусусиятларга эга"  4 11:28"Реал" Дэвис трансферига шубҳа қилмаяпти  0 10:42Гвардиола нима учун «Манчестер Сити»да қолишга қарор қилганини тушунтириб берди  4 10:06Ламин Ямаль ва «Барселона» ўртасидаги янги келишув шартлари маълум  1 09:30Goal «Олтин тўп»-2025 соврининг асосий даъвогарини эълон қилди. Виниcиус ҳозирча 4-ўринда  11 08:53«Арсенал» январда учта футболчисини сотиб юбормоқчи  1 08:21Про лига. Бугун Бухорога катта футбол қайтади  6 07:45Суперлига. Чемпионлар Фарғонага сафар қилади. «Қизилқум» эса яна бир водий жамоасини меҳмон қилади  2 01:55Роберт Левандовски: "2020 йил "Олтин тўп" топширилмаганини ҳеч тушунмайман"  8 01:24"FourFourTwo" ЕЧЛ финалларида урилган энг чиройли голлар рейтингини тузди  14 01:08Расман: Пеп Гвардиола "Манчестер Сити" билан шартномасини узайтирди  0 00:41Эрлинг Холанд: "Гвардиола энг яхши мураббий, балки тарихдаги энг зўридир"  5 00:14"Челси"нинг "биллур" футболчиси яна сафдан чиқди  3 23:43Нодир Абдураззоқов: "Энди мавсумни чиройли якунлашимиз ва оғзимиздаги ошни олдириб қўймаслигимиз керак"  5

"Мен - русман". Россия терма жамоасидаги илк қора танли футболчи билан суҳбат Янгиликлар

"Мен - русман". Россия терма жамоасидаги илк қора танли футболчи билан суҳбат

Россия фуқаролигини қабул қилиб шу юрт терма жамоасида ўз дебютини ўтказган Ари интервью берди.

2010 йилнинг февраль ойида бразилиялик ҳужумчи Ари Россияга келиб, Москванинг "Спартак" клуби билан шартнома тузганди. Ўтган вақт мобайнида у 3та клуб таркибида Россия чемпионатида жами 269 ўйин ўтказишга муваффақ бўлди. Бундан ташқари Россия фуқаролигини қабул қилиб, Россия миллий терма жамоаси сафида майдонга тушди. 

Шу йилнинг баҳор ойларида Ари танасига татуировка чиздирди. Унда ҳужумчининг фаолияти харита бўйлаб тасвирланган: Бразилия - Швеция - Голландия - Россия. У билан суҳбат уюштирган журналист табиийки татуировкага доир савол билан ҳам мурожаат қилди. 

- Сиз учун татуировкадаги ҳар бир мамлакат нимани англатади? 

- Бразилия - она Ватаним. У ерда жуда қийин болаликни бошдан кечирганман. Ёшлигимда онамга ёрдам бериш учун мева сотардим ва қурилишда ишлардим. Мен футболга тўсатдан кириб келганман. Кейин тарбиялаб яхши футболчи қилишди. Швецияга бориш Европа томон очилган ойна бўлди. У ерда мен ўзим учун янги ҳаётни кашф қилдим, Швецияда ўйнаб чемпионат тўпурари бўлдим. 

Голландияда футболчи ва инсон сифатида ўсишга эришдим. Машҳур мураббий Луи ван Гал қўл остида ўйнадим. Россия ва Краснодар эса менинг иккинчи уйим. "Спартак" таркибида Чемпионлар лигасида ўйнадим, "Локомотив" билан Кубокда ва чемпионатда зафар қучдим. Тўғрисини айтсам, ўзимни рус дея оламан. Шу боис Россия паспортини олганимдан ва терма жамоада дебют қилганимдан хурсандман. Агар 10 йил олдин менга кимдир шундай ҳаёт сценарийсини тузиб берганида ўша одам ақлдан озибди дейишим турган гап эди. Аммо бу - ҳаёт, инсон ҳар нарсага тайёр туриши керак экан. 


- Сиз учун ўзингизни рус деб қабул қилиш нимани англатади? 

- Мамлакатни севиш, тарихини ҳурмат қилиш ва одамларга ёрдам бериш. Масалан, мен доим бу ердаги миллий байрамларни нишонлайман: Россия куни, Ғалаба куни... Биринчи бор кўрганимда нима учун одамларга парадга чиқади деб ҳеч тушунмасдим. Кейин эса тушуниб етдим, 9 май -  Ғалаба куни одамлар учун қанчалик қадрли эканини. Шу боис мен ҳам қизим билан "Ўлмас полк" парадига чиқа бошладим. 


- Россия терма жамоасига чақирилганингиз Погребняк, Павлюченко каби машҳурларда норозилик уйғотди. Улар билан ярашиб олдингизми?

- Йўқ. Лекин менга улар билан бирга бир гаплашиш ёқди. Баъзан одамлар бир-бирини тушунмасдан ҳар хил гапларни айтади. Лекин ҳар доим тинчгина мулоқот орқали масалани ҳал қилиш мумкин. Бунинг учун матбуотни ишга солиш шарт эмас.


- Павлюченко Ари Россия Кубоги финалида жанжал чиқаргани учун ҳам терма жамоага олинмаслиги керак деди. 

- Мен ўша ҳолат учун аллақачон кечирим сўраганман. Жуда уятда қолгандим. Тушунаман, футболни ёш болалар ҳам кўради ва уларга бу вазият бошқача таъсир қилиши мумкин. Мен ҳам хато қилганман ва ўз вақтида кечирим сўраганман.


- Сиз учун ирқчилик нима маънони билдиради? 

- Ҳаммаси оддий: сен ҳурмат қилмаган одамни танасининг рангидан келиб чиқиб ҳақорат қиласан. Бу эса бошқа миллат вакилига нисбатан ҳақорат ҳисобланади. 


- Саволни бошқача қўямиз: сизни биров "шоколад" деса бу ирқий камситишга кирадими? 

- Агар ёмон ниятда айтса ҳа. Лекин ширингина қилиб "шоколад" деса буни тўғри қабул қиламан. Мени эркалаб "Сен менинг шоколадимсан", "Сен менинг горилламсан" дейишса бу борада муаммо кўрмаяпман. 


- Агар трибунадан "Россия терма жамоасига маймуннинг нима кераги бор?" деб бақиришса-чи? 

- Буниси энди ошиб тушган бўлади. Эътибор беринг, охирги пайтларда Россияда ирқчилик, бировни камситиш деярли кузатилмаяпти. Мен терма жамоадан таклиф олганимда атрофдагиларнинг қўллаб-қувватлашини ҳис қилдим. 


- Ҳозир 34 ёшдасиз. Ҳалиям ўсишда давом этяпсизми? 

- Мен кучли бўлдим, бу аниқ. Бу биринчи навбатда бизда аҳил жамоа йиғилгани билан боғлиқ. Менга ҳозирги "Краснодар" жуда ёқяпти, жамоа билан Чемпионлар лигасида узоққа боришни хоҳлайман. 


- Қизиқ, бундан бир ярим йил олдин "Краснодар"га бошқа қайтмайман дегандингиз. 

- Ҳаммаси Шалимов туфайли бўлган. Мен айнан ундан хафа бўлгандим, натижада шу гапни айтганман. Шалимов менга умуман ишонмасди. 


- Ўшанда сиз ҳақингизда машғулотларда яхши ишламаяпти, жамоадошлари билан уришиб юрибди деган гап чиққанди. 

- Ҳаммаси сафсата. Сизга аслида нима бўлганини айтиб бераман. Фёдор Смолов асосий таркибда энди ўйнашни бошлаганида дастлаб ўнг ва чап қанот вингери сифатида ҳаракат қиларди, кейин марказий ҳужумчига айланди. Ўшанда мен ҳам яхши формада эдим, бироқ мураббий менга умуман эътибор бермасди. Кейин Шалимов билан икки бор суҳбатлашдим ва у бошқалар сендан кучли, менга керагинг йўқ деди. Натижада кетаман ва бошқа келмайман деб айтдим. Ҳеч ким билан тортишганим йўқ. 


- Шундай қилиб машғулотларда ишлашни тўхтатиб қўйдингизми? 

- Бунақаси умуман бўлмаган. Исталган футболчи олдига бориб сўранг, у мен ҳақимда фақат ростини айтади. Смолов билан ҳам орамизда ҳеч қандай гап-сўз бўлмаган. Ҳатто аввалги мавсум аввалида унга биз бир оила бўлишимиз керак, шунда натижа келади дедим. Унга "Локомотив"нинг қандай чемпион бўлганини мисол қилиб кўрсатдим.


- "Краснодар"да бош мураббий сиз учун қандай роль ўйнайди? Ахир у сиздан атиги бир-икки ёш катта. 

- Ҳар доим мени қўллайдиган инсонларни ҳурмат қиламан. Мурод Мусаев мени ҳурмат қилади, ўз навбатида мен ҳам уни. Мен учун Мусаевнинг олдин футбол ўйнаган-ўйнамагани сира қизиқтирмайди, энг муҳими унда билим бор. У футболчилар билан гаплашишни билади. Чемпионат пайтида бир воқеа содир бўлди. Машғулотга кеч қолганим учун мураббий жаримага тортди. Шунда мен агар ўйинда гол урсам, жаримани бекор қиласизми деб сўрадим. Мусаев кўнди. Ўйинда гол урдим ва жарима тўламадим. Асосийси майдонга тушиб ўз ишимни бажарганимдан хурсандман. 


- Юрий Сёмин ҳақида нима дея оласиз? 

- Жуда ақлли одам. У кишини умуман алдай олмайсиз. Сёмин бир қарашдаёқ кайфиятингиз қанақалигини билади. У ҳатто машғулотдан четлатиб, бугун иштиёқинг йўқ, бор дамингни ол дейиши ҳам мумкин. Бир сўз билан айтганда, Сёмин - ҳақиқий афсона. 


- Олег Кононов борасида-чи? 

- Жуда яхши инсон. Кононов бразилиялик футболчилар билан ишлашни яхши кўради. Мен унинг қўл остида ўзимни жуда эркин ҳис қилганман. 


- Яна қайси мураббийни ажратиб кўрсата оласиз? 

- Черчесовни. У ҳам ақлли инсон. Терма жамоада интизом ўз ўрнида. Черчесов ҳар бир футболчининг ҳаракатини диққат билан кузатиб боради.  


- Айтганча, Чалов ҳақида қандай фикрдасиз? 

- Фёдор - Россия чемпионатининг энг яхши тўпурари, шунинг ўзиёқ ҳамма гапни айтиб турибди. Лекин у тўхтаб қолиши керак эмас. 


- Россияда узоқ вақт қолишни хоҳлайсизми? 

- Албатта. Менга бу ер жуда ёқади. Ўйлайманки, 40 ёшда ҳам Россияда тўп тепаётган бўламан. 


Х.Холиқов таржимаси

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика